Qidiruv:

Фуқаролик процессида соддалаштирилган тартибда иш юритиш моҳияти

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, энг аввало фуқароларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қила олишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратди. Шунга мутаносиб равишда судларда иш юритиш тартибини имкон даражасида соддалаштириш ва ихчамлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилинишини кафолатлаш ҳамда фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишини таъминлашда судда иш юритишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш муҳим ўрин тутади.
 

Бугунги кунда фуқаролик ишларини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишни жорий этилиши суд жараёнларини тезлаштириш билан бирга вақтдан унумли фойдаланиш, судлар фаолиятида иш юкламаларини камайтиришга эришилди. Биринчи навбатда тарафларга низоларни одил суд орқали ҳал этиш имконини яратиш билан бирга уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳуқуқий асос яратилди.

Соддалаштирилган тартибда иш юритишнинг қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларига эътибор қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шароитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-716-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.  

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2792-моддасига кўра, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўн бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Ушбу тартибнинг жорий этилиши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислохотларнинг амалий натижаси бўлиб фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.

Анвар Жумаев

Fuqarolik ishlari bo‘yicha

Учқудуқ туман суди раиси

КОРРУПЦИЯ – бу жамият равнақига тўсиқ

Кармана туманидаги “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу ҳудуд фуқаролари ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-хуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, шу билан бирга янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда иштирок этаётганларнинг асосий эътибори коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган зарурий чора-тадбирларга қаратилиб, бу борада содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги тўғрисида мисоллар келтирган ҳолда маълумотлар берилди.

Шу билан бирга судларда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиниши борасида кўриб чиқилаётган низолар ҳақида ҳам тўхталиб, бу борада юртимизда кейинги йилларда катта ўзгаришлар рўй бериб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда мамлакатнинг иқтисодий қудрати, аҳоли фаровонлиги тадбиркорлик соҳаси ривожига боғлик эканлиги, мазкур субъектларнинг эркин фаолият кўрсатиши ва уларнинг ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда давлатнинг муҳим органи ҳисобланган судларнинг асосий вазифаси эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд-ҳуқуқ соҳасида қабул қилинган Фармонлари, Иқтисодий процессуал кодексига киритилган янги ўзгаришлар ҳамда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан маърузалар қилинди.

Кармана туманлараро иқтисодий

суди раиси Акбар Хамидов

Алимент ундириш асослари қандай

Ўзбекистон Республикси Конституциясининг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Бу қоидадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамиятнинг асосий бўғини бўлган оила никохланувчи эр-хотиннинг ўзаро ихтиёрий розилиги асосида ташкил топади ва шундан сўнг давлат мухофазасига олинади. Қонунда кўзда тутилганидан бошқача тарзда тузилган никохлар ҳақиқий эмас деб эьтироф этилади.

Давлат ва жамият болани оилада баркамол ва етук бўлиб ўсишидан манфаатдордир.Шундай экан Ўзбекистон Республикасида оталик, оналик ва болалик ҳам давлат мухофазасида бўлади.

Конституциямизда белгиланишча, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Худди шундай вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ҳам ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Айнан мана шу қоида яьни вояга етган фарзандларнинг ўз ота-оналарига ғамхурлиги борасидаги масьуллиги  бошқа ривожланган давлатлар асосий қонунларида учрамайди. Бундан кўринадики Ўзбекистон Республикасида инсон қадри устувор ва давлат ҳимоясида бўлади.

Биз шу ўринда бола манфаати нуқтаи назаридан суд томонидан алимент ундириш масласи ҳақида тўхталмоқчимиз.

Алиментлар Оила кодексида белгиланган тартибда эр-хотиннинг ўзаро келишуви ёки суд ҳужжати (ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи)  асосида ундирилади. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафлар ўртасида ёзма шаклда тузилиши ва албатта нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Нотариал тартибда тасдиқланган алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Алимент ундириш тўғрисидаги талаб даъвогарнинг танлови бўйича судга тегишлидир. Яьни даъвогар ўзи яшаётган ёки жавобгар яшаётган ёхуд ўзи вақтинча бўлиб турган ҳудуддаги судга алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилишга ҳақли.

Оила кодексининг 99-моддасига кўра агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Алимент ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ижро этилади.

Алимент бола таъминоти асоси сифатида у вояга етгунга қадар ҳар ойда ундириб борилади. Вояга етмаган бола таъминоти учун алимент тўламаслик қонунларга кўра жавобгарликки сабаб бўлади.

Алимент ундириш тўғрисидаги талабларга даъво муддати жоорий қилинмайди.Алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Алимент судга мурожаат қилинган пайтдан ундирилади. Агарда алимент олувчи алимент олиш учун барча чораларни кўрган бўлса ва алимент тўлаши шарт бўлган шахс алимент тўлашдан бош тортган ва инсофсизлик билан ҳаракат қилган бўлса суд бундай ҳолатда ўтган давр учун судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида алимент ундириши мумкин.

Алимет тўланиши борасида оила кодексига киритилган сўнггги ўзгартиришлардан бири бу вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун бир йўла пул маблағини бериш йули билан ёки кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани мустаҳкамланганлигидир.

Вояга етмаган болалар учун тўланадиган алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафлар (эр-хотин) ўзаро келишув тузишга ҳақли эмаслар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтмоқчимизки вояга етмаган болани  тарбиялаб вояга етказиш ота-онани қонуний бурчи ҳисобланади. Унутмаслик лозимки ҳар бир бола оилада яшаш ва тарбияланиш, ўз ота-онасини билиш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш, улар билан бирга яшаш ҳуқуқига эгадир.

Ғайрат Якубов
Fuqarolik ishlari bo‘yicha
Навбахор туманлараро суди судьяси

Кармана туманида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммолари ўрганилди

              Жиноят ишлари буйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов ва Кармана туманлараро иктисодий раиси А.Хамидовлар томонидан Кармана тумани Алишер Навоий махалласининг «аёллар дафтари»га киритилган хотин-кизларнинг суд-хукук масалалари бўйича муаммолари эшитилди ва уларга хукукий тушунтириш берилди.

СУДЬЯЛАР PROFI УНИВЕРСИТЕТИДА

Навоий шаҳрида яқинда иқтисодиёт ва бошқа мутахассисликларга ихтисослашган хусусий PROFI университети ўз фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Навоий вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари И.Шоймардонова ва Н.Расуловлар университет талабалари билан учрашдилар.

Талабаларга мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти, шунингдек, қарз муносабатларининг ҳуқуқий асослари тўғрисида маъруза қилдилар.

Шундан сўнг, талабалар ўртасида “Заковат” уйини бошланди, судьялар ҳар бир гуруҳга омадлар тиладилар. Талабаларнинг ҳуқуқий мавзуллардаги саволларига берган жавоблари тингланди.

Тадбирда ҳар бир талаба ўзининг Конституцияда белгиланган ҳуқуқларини яхши ўзлаштирганликларини яққол номоён қилдилар.

Университет маъмурияти ва судьялар бундай тартибдаги тадбирларни яна давом эттириш, талабаларнинг ҳуқуқий онгигини ошириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари келишиб олинди.

Навоий вилоят суди судьяси
Нодиржон Расулов

Одил судлов – инсон ҳуқуқлари таянчи

Мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам кенг кўлламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида авваламбор халқнинг тинч-тотув ва фаравон яшаши, ватанимизни янада тараққий эттириш ва юрт тинчилигини таъминлаш каби муҳим вазифалар туради. 

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ва фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Жумаевлар томонидан Учқудуқ туман 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида муассаса ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий  мақсад фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш эканлиги хусусида фикрлар юритилди.

Бундан ташқари суд раислари томонидан жамиятдаги хавфли иллатлардан бири коррупция ва порахўрлик ҳақида тўхталиб, айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутиши, давлатни у маълум бир соҳага эмас, балки бутун тараққиётга тўғаноқ бўлиши мумкинлиги  коррупция ва порахўрликка қарши қариши курашиш барчамизнинг бурчимиз эканлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, туманда содир этилаётган оилавий низолар, меҳнат низолари, алимент ундириш, қарз ундириш боғлиқ низоли ҳолатлар кафиллик мажбуриятлари бўйича суҳбатлашилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Дилшод Турдиев

Учқудуқ туман

иқтисодий суди раиси

БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Навоий шаҳрида Инсон ҳуқуқлари маданият маркази томонидан БМТТД қўшма танлови асосида “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати ва унда матбуотни ўрни” грант лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўзказилди.

Семинарда вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, бир қатор мутасадди корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.

Тадбирда коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини ўрни ва аҳамияти, журналистик суриштируви: ҳуқуқий асослари, асосий босқичлар ва маълумотларни шакллантириш тартиби, Оммавий ахборот воситалари ва Интирнет орқали коррупцияни олдини олиш ва ҳалолликни шакллантириш механизми мавзуларида, шунингдек Навоий вилоятида коррупцияга қарши курашиш натижалари ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида маърузалар тингланди.

Шу ўринда, тадбирда вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти А.Ботиров ҳам иштирок этиб, мавзуга доир ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди ва коррупцияга қарши курашиш борасида соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ўқув семинари очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш билан бирга, бир-бирлари билан фикр-мулоҳазалар ҳам алмашишда.

Маълумот ўрнида: Коррупция сўзи (лот. corruption – айниш, порага сотилиш, бузилиш) – мансабдор шахснинг эгаллаб турган ловозими бўйича берилган мансаб ваколатларини шахсий бойиш мақсадида  бевосита суиистеъмол қилишидир.

Коррупция бу жамият равнақига тўсиқ, давлатни танчлиги ва хавфсизлигига ички хавф ва инсонларни жамиятдаги ислоҳатларга ишончини йўқотадиган иллатдир.

 

Навоий вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлми бош консультанти Ботиров Азамат Мўминович

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ

Жорий йилнинг 29 январда Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори қабул қилинганлиги маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъекларини ҳуқуқларини ҳимоя қилишга асос булувчи муҳим ҳужжат бўлди

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида жорий йилнинг 22 октябрида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари, Давлат солиқ ва божхона хизмати органлари ходимлари онлайн тарзда иштирок этишди.

Семинар-тренингда тажрибали судьялар ва мутахассислар томонидан маъмурий органлар қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилиш ҳақидаги низоларни судда кўриш амалиёти  ва  ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масала ва муаммолар қизғин муҳокама этилди.

Семинар-тренингда Судьялар олий мактаби профессор ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва бошқа судьялар томонидан “Маъмурий органлар қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш сабаблари ва муаммолари”, “Давлат солиқ ва божхона хизмати органлари қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилиш бўйича ишларни маъмурий судда кўриш амалиёти” мавзуларидаги мавзуларида маърузалар қилинди.

Семинар иштирокчилари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар, айрим қонуности ҳужжатларидаги бўшлиқлар тўғрисида ҳамда низоларнинг ечими ва фуқаролар оворагарчиликларининг олди олиш чораларига эътибор қаратилди.

Семинар-тренинг якунида фуқароларимизни қийнаётган ва ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш борасида қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисидаги таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

 

Кушиев Ғуломжон Ёқубжонович

Навоий вилоят маъмурий

судининг судьяси

«SUD VA YOSHLAR» uchrashuvi

           Yoshlar ishlari agentligi Karmana tuman bo’limi tashabbusi Jinoiy ishlar bo’yicha Karmana tuman sudi raisi  J.Karimov Fuqarolik ishlari bo’yicha Karmana tumanlararo sudi raisi U.Raupov hamkorligida Ko’hna Qo’rg’on mahallasida joylashgan 1-umumiy o’rta ta’lim maktabi va Kumushkon mahallasida joylashgan 11-umumiy o’rta ta’lim maktablarida «SUD VA YOSHLAR» uchrashuvi tashkil etildi. Uchrashuv davomida o’quvchi yoshlar o’zlarini qiziqtirgan savollarga javob olishdi.

Конимех туманида сайёр суд мажлиси

“Коррупция жинояти тушунчаси, унинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ва уни олдини олиш чоралари” мавзусида жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси М.Райимов томонидан Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. йиғилиш давомида тиббиёт ҳодимлари коррупция жиноятини содир этган шахсга нисбатан жазо муқаррар эканлигини чуқур англаб етдилар. Шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди билан судланувчи Х.Мга оид жиноят иши  туман судининг очиқ суд мажлиси тиббиёт бирлашманинг биносида ўтказилиб унга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Skip to content