Qidiruv:

Кармана туманида ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Кармана тумани “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тергов судьяси томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди, ўтказилган сайёр суд давомида 12 нафар шахсларга нисбатан 11 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Шунингдек, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, ЎРҚ-1047-сонли қонун, коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

 

Обидов Лазизбек,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг тергов судьяси

КОРРУПЦИЯ – бу жамият равнақига тўсиқ

Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу иллат оғир оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида Кармана туман Халқ таълими бўлимида, жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг ташаббуси билан тумандаги макбаб директорлари ва уларнинг ўринбосарари иштирокида Коррупцияни олдини олиш борасида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувни ўтказишда мақсад ходимларнинг касбий маҳоратини шакллантириш, тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл қўймасликдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг қонун устуворлигини заифлаштирадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг оёқ ости бўлишига сабаб бўладиган, бугунги кунда халқаро миқёсда энг кўп таъкидланаётган иллатдир. Ушбу иллатга қарши кураш олиб бориш бугунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Учрашувни ўтказишда мақсад ходимларнинг касбий маҳоратини шакллантириш, тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл қўймасликдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонунлар қабул қилингани, шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган давлат дастурлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Имомов Бобир,

                                      Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

“Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу иллат оғир оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари Г.Ялгашев ва жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси Б.Алиқуловлар томонидан Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ходимлари билан “Коррупция, уни олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг қонун устуворлигини заифлаштирадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг оёқ ости бўлишига сабаб бўладиган, бугунги кунда халқаро миқёсда энг кўп таъкидланаётган иллатдир. Ушбу иллатга қарши кураш олиб бориш бугунда долзарб аҳамият касб этмоқда.

Учрашувни ўтказишда мақсад ходимларнинг касбий маҳоратини шакллантириш, тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл қўймасликдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонунлар қабул қилингани, шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган давлат дастурлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Ялгашев Гиёсиддин,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари

 

Алиқулов Баходир,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари лозим

Ҳар бир тадбиркор ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида бошқа тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатга киришиб, муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишади. Қувонч билан эътироф этиш лозимки, мазкур муносабатлардаги аксарият мажбуриятлар тарафлар томонидан инсофли равишда тўлиқ ва сифатли адо этилади.

Аммо, мажбуриятларнинг ҳаммаси ҳам шу тарзда бажариладими?

Афсуски, айрим ҳолатларда олинган мажбурият ижро этувчи томонидан бажарилмасдан эътиборсиз қолдирилади. Натижада бу ҳолат тарафларнинг ўзаро муносабатига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб, энг нозик жиҳат ҳисобланган ўзаро ишончнинг йўқолишига ҳамда тарафлар ўртасида низо пайдо бўлишига олиб келади.

Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Эътиборингизни суд амалиётида кўрилган бир низога қаратмоқчиман.

Хусусан, «IPOTEKA-BANK» OTP GROUP (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «BEKALI ISHONCH» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 596.422.270 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.

Ишдаги материаллар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 600.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши тўғрисида кредит шартномаси тузилган.

Шартнома шартига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартноманинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида пул суммаси (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.

Банк томонидан шартнома шартлари бажарилиб, кредит маблағлари жавобгарга ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, кредитнинг асосий қисми ва фоизлари тўлов графигида белгиланган муддатларда тўланмасдан қарздорликка йўл қўйилган.

Хусусан, жавобгар томонидан кредитнинг асосий ва фоиз қисмлари 2024 йилнинг июнь, июль, август ойларида тўланмаган.

Мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги даъвогарнинг 2024 йил 13 июндаги ва 10 июлдаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Натижада даъвогар жавобгарга нисбатан мавжуд кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.

Суд муҳокамаси давомида юқорида қайд этилган ҳолатлар инобатга олиниб, суднинг ҳал қилув қарори билан жавобгардан даъвогар фойдасига мавжуд кредит қарздорлиги суммалари ундириб берилиб, даъвогарнинг манфаати суд йўли билан ишончли ҳимоя қилинди.

Жавобгар шартномавий мажбуриятини бажармаганлиги натижасида даъвогар фойдасига кредит қарздорлигидан ташқари ундирув гаров мулкига ҳам қаратилиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ҳам тўлашга мажбур бўлди.

Энг асосийси эса, юзага келган низо натижасида тарафларнинг ўзаро ҳамкорлигига ҳамда ишончига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.

Зеро, Фуқаролик кодексининг 9-моддасида, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши, фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари кераклиги назарда тутилган.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, қонун талаблари асосида тузилган шартнома бўйича олинган мажбурият бажарилиши лозим. Мажбуриятнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли равишда бажарилиши ўзаро ишончнинг мустаҳкамланишида, ҳамкорликнинг узоқ вақт давом этишида ҳамда бу орқали ўз тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши ва кенгайишида муҳим омилдир.

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

ДАВЛАТ МУЛКИ ИЖАРАСИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛМАСЛИКНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАРИ

Барчамизга маълумки, мулк ижараси тушунчасига бевосита Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) нинг 535-моддасида таъриф берилган бўлиб, унга кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади деб белгилаб қўйилган.

Шу ўринда айтиш жоизки, мулк ҳуқуқини субъектларига бевосита давлат ҳам кириши, бу ҳақда ФК нинг 168-моддасида қатъий белгилаб қўйилган.

Давлат мулкини ижарага беришни ҳуқуқий асослари эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида” Низомда тўлиқ ёритиб берилган.

Ҳозирги кунда иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқиладиган низоларнинг аксарияти мулк ижараси муносабатларидан, айниқса давлат мулкини ижарага бериш қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатлари юзасидан келиб чиқадиган низолардан иборат. Шу ўринда Навоий вилоят суди томонидан кўриб чиқилган иқтисодий иш ҳақида фикр юритмоқчиман.

Даъвогар Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Навоий Кон-Металлургия Комбинати” давлат корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 48.011.178 сўм ижара ҳақи ундиришни сўраган.

Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 48.011.178 сўм икки карра ижара тўлови ва олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 960.223 сўм давлат божи ундирилган.

Бундан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти бериб, унда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъво талабларини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2022 йил 14 апрелда иш кўриб чиқилиб, судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.

Жавобгарга тегишли 15-сонли омборхона Навоий шаҳар, Спутник қўрғони, Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган.

Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Навоий вилоят ҳудуддий бошқармаси ходимлари 2021 йил  19 апрель куни Навоий шаҳри, Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар объектларда хатлов ўтказган ва НКМК балансидаги давлат объекти ҳисобланадиган омборхона биноси “SANDIDA TREYD” МЧЖ томонидан уч томонлама ижара шартномаси расмийлаштирмаган ҳолда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Қарорнинг 6-банди, иккинчи хатбошисида, давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни балансида сақловчига тақдим этади деб кўрсатилган.

Даъвогар қарор талабларидан келиб чиқиб, 2021 йил 1 июнда жавобгарга 2021 йил 1 январь кунидан 18 апрель кунига қадар ҳисобланган ижара тўлови суммасини икки баравари миқдорини 15 кунлик муддат ичида ихтиёрий тўлаб бериш ҳақида 05-05/95-сонли талабнома билан мурожаат қилган.

Жавобгарнинг 2021 йил 6 январдаги жавоб хатида, “SANDIDA TREYD” МЧЖга омборхона ижарага эмас, товарни омборда омонат сақлаш шартномаси асосида махсулотларини сақлаб келаётганлиги кўрсатилиб, талабномага 15-01-04/45-сонли рад жавоби берилган.

Қарорнинг 6-бандининг учинчи хатбошисида, ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш учун материалларни судга топширади деб кўрсатилган.

Шу сабабли, даъвогар суддан ижара маркази орқали жавобгарни ижара шартномаси тузмасдан бўш турган бинони фойдаланишга топширганлиги учун икки баравар миқдорида ижара ҳақи ундиришни сўраган.

Қарорнинг 3-бандида, давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга марказлар орқали ижарага берилиши ҳамда 6-банди биринчи хатбошисида, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб бериши қайд этилган.

Жавобгар эса ўзининг балансида бўлган Навоий шаҳар, Спутник қўрғони, Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган 15-сонли омбор бўш турганлиги ҳақида маълумотни даъвогарга бермаган.

Бундай ҳолатда жавобгар ўзига тегишли бўлган Навоий шаҳар, Спутник қўрғони, Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган 15-сонли омбор биносини “SANDIDA TREYD” МЧЖга ҳеч қандай ҳужжатларсиз топширганлиги ўз тасдиғини топади.

Судлов ҳайъати жавобгарнинг “SANDIDA TREYD” МЧЖ га бинони омонат сақлаш шартномаси орқали берилган деган важлари билан келишмайди.

Чунки судга қадар шартнома тарафлари шартномага ўзгартириш киритиш ҳақида бир-бирига мурожаат қилмаган ва “SANDIDA TREYD” МЧЖни 15-сонли омборхонадан фойдаланиб келаётганлиги биринчи инстанция судининг дастлаб берилган даъво аризаси бўйича ўтказган сайёр суд мажлисида аниқланган ҳолатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.

ФК нинг 875-моддасида, Омонат сақлаш шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш мажбуриятини олади.

ФК 877-моддасининг биринчи қисмида, Омонат сақлаш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак бўлган ҳолларда (ушбу Кодекснинг 108-моддаси) агар ашёнинг сақлашга қабул қилинганлиги омонат сақловчи томонидан юк топширувчига сақлаш тилхати, паттаси, гувоҳномасини, омонат сақловчи имзолаган бошқа ҳужжатни бериш йўли билан тасдиқланган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Тарафлар ўртасида тузилган омонат сақлаш шартномасида эса шартноманинг муҳим шарти бўлган ашё ҳамда  шартноманинг бошқа белгилари кўрсатилмаган.

Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг апеллция шикоятидаги важлар билан келишмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини асосли деб топиб, апелляция шикоятини рад этишни лозим топди.

Мазкур иқтисодий ишда жавобгар томонидан давлат мулкини ижарага бериш қоидаларига риоя қилмаганлиги оқибатида икки карра ижара ҳақи ундирилиб, жавобгарлик масаласи ҳал этилган.

Иқтисодий судлар томонидан мазкур тоифадаги низоларни ҳал этишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси муҳим рол уйнайди.

 

Тошмуродов Лутфулла,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Ғофуров Шерзод,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги

Ўзбекистонда вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тўғрисидаги қонунлар қабул қилинганлиги болаларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини таъкидлаб: хусусан, комусимизнинг 44-моддаси иккинчи хат бошида, болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, ахлоқига, ақлий ва жисмоний ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади; 77-моддасида Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар; 78-моддасида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, унинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун энг яхши шарт-шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир.

Оналик, оталик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади; 79-моддасида давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

 

Жакеев Сабит,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Қодиров Шуҳрат,

Навоий вилоят судининг судьяси

Суд тизимида коррупцияни олдини олиш масалалари

Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7-декабр кунида қабул қилинган “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги 6127-сонли Фармони суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Судьялар мустақиллиги ва дахлсизлиги ва бу тизимда коррупцияни олдини олиш масаласини давлат сиёсати даражасига  кўтарган муҳим ҳужжат ҳисобланади.

Фармонга биноан, судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш;

судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш;

судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш;

судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш.

Мазкур Фаромон суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашни муҳим асосларини белгилаб берди яъни илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан 2021 йил 1 январдан ушбу судларнинг малака ҳайъатларини шакллантириш шулар жумласидандир.

Фармонга биноан судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида 2021 йилдан бошлаб:

судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Кенгаш раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабар бериш;

судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйиш;

суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб бориш тартиби ўрнатилди.

Фармон асосида Кенгашнинг судларда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни тизимли равишда бартараф қилиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини ошириш борасида ваколатларини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган, фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган Кенгаш раисининг ўринбосари лавозимини жорий этилди, судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекциясини тузилди.

Судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятини рағбатлантиришни йўлга қўйиш, «Ибратли судья» мукофотини, одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишонини жорий этилди, шунингдек кенгаш ҳузурида амалдаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериш ваколатига эга бўлган жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини ташкил этилди.

 

 

Турғун Қаҳҳоров,

Навоий вилоят судининг судьяси

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судья ва суд ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш масалаларига бағишлаб тезкор йиғилиш ўтказилди

Йиғилишда, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқи ва мазкур йиғилиш тафсилотига бағишланган кўрсатув намойиш этилди.

Намойишдан сўнг, судьялар ва тизим ходимлари Президент нутқидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар, коррупцияга қарши кураш, унга нисбатан муросасизлик ҳиссини шакллантириш ва ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилиш лозим бўлган ишлар муҳокама қилиниб, бу борада тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги кейинги масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг судьялар ва суд ходимларига йўллаган мурожаатини судья ва суд ходимларига етказилиб, мазкур мурожаатдан келиб чиқиб суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар, мазкур жараёнда судьялар ва соҳа ходимларининг ўрни, коррупция иллатига қарши курашишнинг муҳим механизмлари бўйича иштирокчиларнинг фикр-мулоҳаза эшитилди.

 

 

Хамидов Акбар,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Саъдуллаев Хамидулла,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

 

Бахронов Фахриддин,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Суд муҳокамасида масофадан иштирок этиш имкониятлари кенгаймоқда

Жорий йилнинг 11 март санасида “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги янги қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 209-моддаси, Иқтисодий процессуал кодексининг 166-моддаси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 144-моддаларига аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Жумладан,

– эндиликда ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаётган суд ушбу шахсларнинг келган-келмаганлигини текширади ва келган шахсларнинг шахсини аниқлайди;

– видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган шахсларнинг шахси ишни кўраётган суд томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аниқланади;

– видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги, шунингдек гувоҳнинг қасамёди аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.

 

Саъдуллаев Хамидулла,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги биноларга бўлган ҳуқуқни эътироф этишга доир Қонун кучга кирди

Маълумки, мамлакатимизда аҳолига, биринчи навбатда, қишлоқ жойларида муносиб уй-жой шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу билан бирга, ер тузиш ва кадастр органлари томонидан ўтказилган республика кўчмас мулк фондининг ялпи ҳатлови якка тартибда уй-жой қуриш соҳасида, айниқса қишлоқ жойларида қонунийликни таъминлаш масалаларида тизимли хатолар ва жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.

Хусусан, уй-жойга эга бўлиш ва қуришнинг қонуний механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан минглаб фуқаролар кўп йиллар давомида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этишган.

Ўз навбатида фуқаролар мазкур кўчмас мулкларга кадастр ҳужжатларини беришни сўраб кўплаб мурожаатлар қилишган.

Уларнинг уй-жойга доир ҳуқуқларнинг амалга оширилиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сонли Фармони қабул қилинган ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 2018 йил 20 апрелдан 2019 йил 1 майга қадар бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилган эди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда бу соҳадаги ислоҳотларни давом эттириш, қолаверса, фуқароларга тегишли уй-жойлар билан бир қаторда жисмоний ва юридик шахсларга улар томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларида қурилган кўчмас мулкларга (шу жумладан нотурар бино-иншоотларга) бўлган ҳуқуқларини эътироф этиш борасида тенг имкониятлар яратиш мақсадида 2024 йил 5 августда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун 2024 йил 8 ноябрь санасидан кучга кирди.

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади, бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили режа-жадвал тасдиқлайди, унга асосан:

Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади;

10 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади;

тизимда шакллантирилган электрон йиғмажилд маҳалла биноларида, Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқа манбаларда эълон қилинади.

Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан ўрганиб чиқилади.

Ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан хабарнома юборилади.

Хабарнома асосида бир марталик тўловни амалга оширганларга ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан ҳуқуқлар эътироф этилади (ерга – ижара ҳуқуқи, бино-иншоотга – мулк ҳуқуқи).

Қонунга кўра, ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:

Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм);

вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм);

бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари (750 минг сўм);

бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм);

қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.

Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги «акция» вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.

Қонунга мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларига қурилган кўчмас мулк объектларини аниқлаш мақсадида 2024-2025 йилларда хатлов қилинадиган маҳаллалар режа-жадвали тасдиқланди, деб хабар берди Кадастр агентлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, тасдиқланган режа-график Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди. Фуқаролаар сайтга кириб ўзининг ҳудудида хатлов ишлари қачон амалга оширилишини билиб олиши мумкин.

 

Хамидов Акбар,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Саъдуллаев Хамидулла,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

Skip to content