Skip to content
Qidiruv:

Оилавий зўравонлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Ўзбек халқи азалдан оилага муқаддас қадрият сифатида қарайди, Оила муносабатларининг ҳал қилиниши бош қомусимиз Конституциямизда ҳам алоҳида боб билан белгиланиши, давлатимиз томонидан ҳам оилага бўлган муносабатнинг муқаддас туйғу сифатида қаралишининг яна бир ифодаси десак янглишмаймиз. Жамиятимизда оилага шундай эътибор қаратилаётган бир пайтда оилавий зўравонликлар кўпайиб бораётганлигини кўришимиз мумикин. Оилавий зўравонликни ҳеч қандай шароитда оқлаб бўлмайди, чунки у инсоннинг асосий ҳуқуқларига, ҳаёти, соғлиги, шаъни, қадр-қиммати, эркинлигига даҳл қилади, Зўравонлик фақат жисмоний куч ишлатиш билан эмас, руҳий, ахлоқий, иқтисодий ва маиший босим кўринишларида номоён бўлиши ва оиланинг ҳар қандай аъзосига нисбатан қўлланилиши мумкин. Ҳақоратлаш, мажбурлаш, зўрлаш, иқтисодий чекловлар қўйиш, мунтазам руҳий қийноққа солиш каби ҳолатлар ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади. Қонун фуқароларни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоялайди. Жаҳон миқёсидаги статистика ва умумий тендинцияларга назар ташлайдиган бўлсак, оилавий зўравонликдан асосан аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.

Гап шундаки А.А 2023 йил 11 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддаси 1-қисми ва 592-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан 2024 йил 17 январь куни соат 10 ларда Хатирчи тумани, Тамабахрин маҳалласида турмуш ўртоғи Н.А билан тортишиб, жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида қасддан Н.Ага суд-тиббий экспертизасининг 22.01.2024 йилдаги 71-сонли хулосасига кўра чап томон бўйин соҳаси, ўнг қўл соҳасидаги, чап қўл тирсак соҳаларидаги қонталашлар кўринишидаги соғлиқни бузилишига олиб келмаган, 6 кундан кўп давом этмайдиган, озгина тез ўтиб кетадиган енгил тан жароҳати етказган.

Жиноят иши 2024 йил 23 апрель куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судида кўриб чиқилди ва А.Аб Ўзбекистон Республикаси ЖК 126/1-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 барвари миқдорида 10.200.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шерали Хомидов,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси.

Ўзбошимчалик билан ер эгаллаш ва ноқонуний қурилишларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги танқидий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддасига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ер билан боғлиқ қатъий қонуний чоралар ердан оқилона фойдаланишга қаратилган конституциявий тамойилларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишга хизмат қилади. Зеро, мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини таъминлашда, юртимизнинг иқтисодий салоҳияти юқсалишида ернинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Бироқ, суд амалиёти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва унда ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолати кўпайиб бормоқда.

Бу эса, энг авваламбор, ер қонунчилиги устидан назоратни амалга оширувчи мутасадди идоралар томонидан келгусида ўз фаолияти ва хизмат вазифаларини виждонан, ўз вақтида ва сифатли бажаришга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатиб туради.

Айни шу мақсадда Зарафшон шаҳар ҳокимлиги биносида судлар, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, қурилиш бўлими, кадастр агентлиги ва кадастр палатаси раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ер қонунчилиги устидан назоратни амалга оширувчи мутасадди идораларнинг йўл қўяётган хато-камчиликлари суд амалиётидаги мисоллар билан бирма-бир қайд этилиб, ер соҳасига оид қонунчилик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил

20 ноябрдаги 28-сонли “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарори талабларига қатъий риоя қилиш лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Турғун Қаҳҳоров,

Навоий вилоят судининг судьяси.

Фуқароларнинг сайёр қабули ўтказилди

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар ва унинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида Зарафшон шаҳридаги “Кончилар” МФЙда Зарафшон шаҳар судлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулда жами 4 нафар фуқаронинг оилавий ажримлар ва никоҳдан ажратиш тўғрисида судга мурожаат қилиш тартиби, қарз суммасини ундириш тартиби тўғрисидаги мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул якунида фуқароларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар тўғрисида ҳам тушунтришлар берилди.

 

Анвар Шукуров,

Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари томонидан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ нинг Навоий вилоят ҳудудий филиалида соҳа мутахассислари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” қоидаларига риоя этишда, жойларда юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларнинг қонуний ечимлари борасида давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш борасидаги низолар, жумладан: табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланмаслик, газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирмасдан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишлар, табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилганда етказилган зарарни бартараф этмаслик ҳамда тизимдаги бошқа  қоидабузарликларни олдини олиш механизмларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари муҳокама қилиб олинди. 

Давра суҳбати қизғин баҳс музокара ва савол-жавобларга тўла тарзда ўтказилди.

 

Нурбек Умаров,

Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси.

Тиббиёт ходимлари билан учрашув ўтказилди

Давлат раҳбари томонидан барча тизимда коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.

Судлар томонидан, коррупция, одам савдоси, қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ҳамда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган учрашув  ва тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Мана шундай учрашув 2024 йил 29 апрель куни туман суди томонидан Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмасига қарашили кўп тармоқли марказий поликлиникасида тиббиёт ходимлари иштирокида ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда, коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши оқибатида келиб чиқиши, қонунда пора олиш, бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида жиноий жавобгарликлар белгилангани, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ва коррупцияга оид бошқа маълумотлар ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, туман суди раиси томонидан одам савдоси ва қасддан баданга шикаст етказишга оид жиноятлар ҳақида тушунтиришлар берилиб, одам савдосига қарши курашиш, жумладан, айни вақтларда жамиятда иллат отиб бораётган чақалоқ савдоси, қасддан баданга шикаст етказиш жиноятлари ва тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чоралари, бу қилмишлар учун белгиланган жавобгарлик ва жазо чоралари ҳақида маълумотлар берилиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун ҳушёрликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси.

Суд қарорлари ижросига бағишланган семинар тафсилотлари

Навоий вилоят суди ва Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда суд ҳужжатларини ижросини таъминлашда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чораларига бағишланган амалий семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда асосий масала судлар томонидан ўтган давр мобайнида мажбурий ижро органларига ижро қилиш учун юборилган суд ҳужжатларини таҳлили ҳамда ижроси таъминланмаган суд ҳужжатлари бўйича юзага келаётган муаммолар, судлар томонидан қарорларни ижрога қаратиш чоғида шунингдек, мажбурий ижро бюролари томонидан ушбу суд ҳужжатларини ижро этиш чоғида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар ўртага ташланиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилиб олинди.

“Ҳар бир суд ҳужжатининг ортида бир инсоннинг тақдири туради, одамлар судга оҳирги нажотни излаб келади, биз эса уларни ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун бор куч ғайратимизни ишга солишимиз керак ва судда ҳуқуқи тикланган ҳар бир шахс ушбу ҳуқларини Мажбурий ижро юбороси орқали қайтариб олади, шундай экан одамларни рози қилиш учун муштни бир жойга уриб биргаликда ҳаракат қилишим керак” дейди суд раиси ўз сўзида.

Шунингдек, келгусида шу каби камчиликларга йўл қўйган ва ҳақли эътирозларга сабабси бўлган ҳолатларни келтириб чиқарган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.

Семинарда яна шуни таъкидландики, судлар ва мажбурий ижро органларининг ўзаро ҳамкорлиги одамларнинг сарсон бўлишини олдини олиш билан бир қаторда, иккала давлат органидаги иш ҳажмининг суний равишда ортиб кетишини ҳам олдини олишга хизмат қилади.

Семинар сўнгида ўзаро ҳамкорликни амалий ифодаси сифатида суд раислари ва мажбурий ижро юбоси вилоят ва туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари учун Телергам гуруҳи ташкил этилиб, ушбу гураҳда суд ҳужжатини ижроси жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни жойда ҳал қилиш чоралари кўриладиган бўлди.

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

 

Бобир Имомов,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.

Ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди

Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят Йўл ҳараката хавфсизли бош бошқармаси билан ҳамкорликда Жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил 1-чораги давомида кўрилган ИИБ ЙҲХБ томонидан судларга тақдим этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар муҳокамасига бағишланган семинар машғулоти бўлиб ўтди.

Баҳс мунозарага бой тарзда ўтган ушбу семинарда амалиётда учраётган муаммолар, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан судларга тақдим этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни расмийлаштириш жараёнида йўқ қўйилаётган камчиликлар, шунингдек келгусида ушбу камчиликларни такрорламаслик ва шу каби бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу семинарни ташкил этишдан асосай кўзланган мақсад, ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва барвақт олдини олиш, шунингдек қонун устуворлигини таъминлаш орқали одил судловга эришиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш чораларини кўришдан иборат.

Семинарда таъкидландики, 2023 йил мобайнида судлар томонидан кўрилган жами 4.554 нафар шахсга нисбатан 4.415 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ИИБ ЙҲХБ томонидан судларга тақдим этилган.

Шундан, 402 нафар шахсга нисбатан 375 та маъмурий иш ЙҲХБга кўрмасдан қайтарилган бўлиб, қайтарилган ишлар умумий тақдим этилган ишларнинг 8,5 фоизини ташкил этади.

Қайтарилган 10 нафар шахсга нисбатан 9 та иш МЖтКнинг 278-моддасига асосан, яъни ҳуқуқбузарнинг ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли, 392 нафар шахсга нисбатан 366 та маъмурий  иш эса қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб бориш учун қайтарилган.

Судлар томонидан 2023 йил ҳамда 2024 йил 1-чорагида 40 нафар шахсга нисбатан 40 та иш ҳаракатдан тугатилган бўлиб, МЖтКнинг 271-моддаси 1-банига мувофиқ, шахснинг қилмишида ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли 39 нафар шахсга нисбатан 39 иш, жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли 1 нафар шахсга нисбатан 1 та иш судлар томонидан тугатилган.

Семинар якунида Йўл ҳараката хавфсизли бошқармаси масъуллари билан келгусидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақида ҳам келишиб олинди.

 

Гиёсиддин Ялгашев,

Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари.

Бобир Имомов,

Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси. 

Оғуфурушга суд ҳукми ўқилди

Жамиятимизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларни содир этганларга нисбатан оғирроқ жазо чоралари кўрилаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали тез-тез хабар берилмоқда, шундай бўлсада бу турдаги жиноятларни содир этаётганлар ҳамон учрамоқда, айниқса ёшлар томонидан содир этилаётганлиги ачинарли ҳолатдир.

Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Т.Давлатов (исми-шарифи ўзгартирилган) 1996 йилда туғилган, ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган, оилали, 2 нафар вояга етмаган фарзандлари бор.

Гап шундаки Т.Давлатов 2023 йил 26 август куни ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ғайриқонуний йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, “шартли харидор” сифатида жалб қилинган фуқарога экспертиза хулосасига кўра 138 дона гугурт қутисига солиб қадоқланган, қуруқ ҳолатдаги, соф вазни 657.09 граммга тенг бўлган, кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 3100 АҚШ долларига сотган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан хабардор бўлган Навбаҳорлик фуқаролар Ш.Шавкатов, У.Шодмонов ва У.Эрназаровлар (исми-шарифи ўзгартирилган) 2023 йил 26 август куни таниши Т.Давлатов 138 дона гугурт қутиси ичига солиб қадоқланган, соф вазни 657.09 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш йўли билан сотиш учун олиб кетаётганлигини била туриб, содир этишга тайёргарлик кўрилаётган ўта оғир жиноятни аниқ билишгани ҳолда бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қасддан хабар бермаганлар.

Жиноят иши 2024 йил 12 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди ва Т.Давлатов Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Ўта оғир жиноят ҳақида қасддан хабар бермаган судланувчилар Ш.Шавкатов, У.Шодмонов ва У.Эрназаровларнинг ҳар бирига ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси.

Конимех туманида сайёр суд мажлиси ташкил этилди

Конимех туман “Зафаробод” маҳалласи биносида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 30 нафар фуқароларга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзларган асосий мақсад содир этилган ҳар-бир жиноят ва ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррарлигини етказиш орқали келгусида содир этилиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишдан иборатдир.

Шунингдек, йиғилганларга суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Фуқаролик Иқтисодий процессуал кодексларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.

 

Ҳабибулло Тўхтаев,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.

Навбатдаги сайёр қабул ва тарғибот тадбири тафсилотлари

Учқудуқ туман иқтисодий суди, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туман судлари томонидан туманинг энг олис ҳудудларидан бири бўлган “Алтинтау” овул фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр қабуллар фуқароларниг вақтини тежаш учун муҳум аҳамият касб этади.

“Алтинтау” овул фуқаролар йиғини туман марказидан 70 км узоқликда, чўл ҳудудида жойлашган 590 нафарга яқин аҳоли истоқомат қилади.

Суд раислари овул фуқаролар йиғини аҳолисини туман марказига бориб-келишлари ва ортиқча сарф-харажат қилмасликлари ҳамда кундалик ишларидан қолмасликлари учун уларини
ўзларининг яшаб турган ҳудудга ташриф буюрдилар.

Аҳолига суд-ҳуқуқ соҳосида амалга оширилаётган ислоҳатлар шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги низолар, жамиятимизда оилани мустаҳкамлаш, уни асраб-авайлаш борасидаги фикрлар юритилди.

Тадбир давомида аҳолининг жиноий, фуқаролик, иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.

Овул фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси.