Искать:

Халқ билан очиқ мулоқот

        Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси У.Раупов 2022 йил 29 июль куни Кармана туман “Талқоқ” МФЙда аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро А.Б. кредит масаласида мурожаат қилиб, унда кредит шартномасига бошқа фуқаро имзо қўйганлигини, шунга кўра кредит олмаганлигини, лекин кредит бўйича қарздорлик банкдан унга келаётганлигини малум қилиб, бу борада ёрдам кўрсатишни сўради, шунга асосанфуқаро А.Бга кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлааро суди судьяси Ш.Очилов 2022 йил Кармана туман “Талқоқ” МФЙда яшовчи аҳоли билан ўтказилган сайёр қабулда фуқаро Т.Г. қарз масаласида мурожаат қилиб, унда бир фуқаро А.Вга 5.000.000 сўм тилхат асосида қарз берган бўлсада, лекин муддати 2022 йил мартга қадар қайтариши лозим бўлсада, қайтармасдан келаётганлигини маълум қилиб, бу борада амалий ёрдам кўрсатишни сўрада, шунга фуқаро Т.Гга қарз ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Умид Раупов

Фуқаролик ишлари бўйича

Кармана туманлараро суди раиси

Иқтисодий суд судьялари тадбиркорлар билан учрашди

Навоий вилояти суди судьяси С.Жакеев ҳамда Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан Навбаҳор туман Давлат солиқ бўлими маъмурий биносида “Тадбиркорлар куни” муносабати билан тумандаги етакчи тадбиркорлар билан учрашув  ўтказилди.

Тадбирда чет эл инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар, солиқ ва божхона органлари ва корхона ходимлари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлда қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларга алоҳида эътибор қаратилганлигини, шу мақсадда 2021 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлигини, йирик инвестор ва рақобатга оид ишлар бўйича тарафларнинг хоҳишига кўра, ушбу тоифадаги ишлар Олий суднинг инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни кўриш бўйича судлов таркиби томонидан кўрилиши, қолган инвестициявий низолар инвесторларнинг хоҳишига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар суди томонидан биринчи инстанция суди сифатида кўрилиши белгиланганлиги борасида тушунтиришлар берилди.

Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда инвестициявий низоларга оид  ишлар сони 20 тани ташкил этиб, шундан 6 таси (30 фоизи) қаноатлантирилган бўлса, 14 таси (70 фоизи) қаноатлантиришдан рад этилган.

2022 йилнинг олти ойлик даврида мазкур тоифадаги кўрилган ишлар сони 22 тани ташкил этган, шундан 5 таси (22,7 фоизи) қаноатлантирилган, 14 таси (63,6 фоизи) қаноатлантиришдан рад этилган ҳамда 3 таси (13,6 фоизи) кўрмасдан қолдирилган.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг суд соҳасида қабул қилинган Фармонлари билан янги суд тизими яратилганлиги, замонавий ахборот-технологиялар суд соҳасига кенг кириб келганлиги, суд жараёнини видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганлиги, соддалаштирилган тартибда иш кўриш, судгача мажлис ўтказиш, низоларни ҳал қилишнинг муқобил механизмларини такомиллаштириш (медиация, арбитраж), иш кўришни кейинга қолдиришга оид, шунингдек, тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, коррупция ва бюрократик тўсиқлар бартараф этиш, хусусий мулк даҳлсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди.

Йиғилиш якунида судьялар тадбиркорларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. 

 

Сабит Жакеев

Навоий вилоят судининг судьяси

СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида судлар томонидан
2022 йил 1-ярми давомида муайян ишлар амалга оширилган.

2022 йил 1-ярми давомида (2021 йил давомида амалга оширилган ишлар қавс ичида)судлар томонидан жами 1005(662) нафар шахсга нисбатан 784(506) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишлари 278 та ёки 54,9 фоизга кўпайган, шахслар эса 343 тага ёки 51,8 фоизга кўпайган.

Тамомланган ишлардан 758(473) нафар шахсга нисбатан 558 (336)та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар 200 тага ёки 66,0 фоизга  ошган.

Жами тамомланган ишларнинг барчаси туман (шаҳар) судларида кўрилган.

Ҳисобот даврида 242(188) нафар шахсга нисбатан 222(169) та иш тугатилган. Шундан 230(182) нафар шахсга нисбатан 215(164) та жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

Ушбу даврда 104(50) нафар аёлларга нисбатан 95(44) та жиноят иши кўрилган. Иш сони 54 тага ёки 108 фоизга, шахс сони 51 тага ёки 115 фоизга ошган.

423(252) нафар ёшларга нисбатан 346(202) та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 20(6) та жиноят иши бўйича 25(7) нафарини вояга етмаганлар ташкил этган. Шахс сони 171 тага ёки 67.8 фоизга, иш сони 144 тага ёки 71.2 фоизга ошган.

Ушбу даврда 25(18) нафар 60 ёшдан ошганларга нисбатан 25(18) та жиноят иши кўрилган. Иш ва шахс сони 7 тага ёки 38,8 фоизга ошган.

Навоий вилоят судлари томонидан жорий йил давомида кўриб тамомланган ишлар юзасидан жами 165(82) нафар шахсга нисбатан 102(55) та жиноят иши бўйича дастлабки айбловда қўйилган айблар ўзгартириб, қайта малакаланган ҳолда суднинг якуний қарорлари чиқарилган.

Айблов ўзгартирилган жиноят ишлари сони 47 тага ёки 85,4 фоизга ошган.

Жумладан, 37 та жиноят иши бўйича моддалар айбловдан тўлиқ чиқарилган, 16 та жиноят иши бўйича модда бандлари чиқарилган, 21 та жиноят иши бўйича бошқа моддаларга малакаланган, 46 та жиноят иши бўйича модданинг бошқа қисмига малакаланган.

Айблов ўзгартирилган ишлардан 2 таси Давлат хавфсизлик хизмати тергов бўлинмаси томонидан, 24 таси прокуратура органлари томонидан, 76 таси ички ишлар органларининг тергов бўлимлари томонидан тергов қилинган ишлар ҳисобига тўғри келмоқда.

2022 йил 1-ярми давомида жами 4 та жиноят иши бўйича 11 нафар шахс судлар томонидан оқланган бўлиб, шундан 4 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 7 нафар шахс вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан оқланган.

Ушбу даврда жами 735 нафар шахс судланган бўлиб, судланганларнинг 54 нафари ёки 7,3 фоизига жарима, 5 нафарига ёки ёки 0,7 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 281  нафари ёки 38,1 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 179 нафари ёки 24,3 фоизига озодликни чеклаш, 216 нафари ёки 29,3 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 11 нафар ёки 1,4 фоиз шахсга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган.

Судлар томонидан кўрилган ишлардан

Қасддан одам ўлдириш –4та, 2 тага;

қасддан баданга шикаст етказиш(ЖК 104,105,109)- 38 та, 4 тага;

–ҳақорат қилиш 30 та, 21 тага;

–фирибгарлик 108 та, 30 тага ошган бўлса;

Судлар томонидан кўрилган ишлардан Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш  содир этилмаган;

Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жинояти 3 та, ўтган йилга нисбатан 1 тага;

пора бериш жинояти 23 та, ўтган йилга нисбатан 9 тага;

–мансаб сохтакорлиги 16 та, ўтган йилга нисбатан 3 тага камайган.

Ушбу даврда 104(50) нафар аёлларга нисбатан 95(44) та жиноят иши кўрилган бўлиб, Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган ишлар мавжуд эмас.

423(252) нафар ёшларга нисбатан 346(202) та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 20(6) та жиноят иши бўйича 25(7) нафарини вояга етмаганлар ташкил этган.

Вояга етмаганларнинг асддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 15 нафари ўғрилик, 1 нафари ҳужжатларни қасддан йўқ қилиш, 2 нафари транспорт ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш, 2 нафари гиёҳванд моддалари билан боғлиқ, 1 нафари транспорт воситасини олиб қочиш, 1 таси безорилик жиноятини содир этган.

Ушбу даврда 1 та жиноят иши бўйича 1 нафар ёшларга нисбатан Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгаши томонидан киритилган кафиллик хати инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Ҳисобот даврида судлар томонидан маҳалла фуқаролари йиғинининг кафиллик хатлари 5 нафар шахсга нисбатан  озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Бундан ташқари, вилоят суди томонидан судланганлик ҳолати ошган айрим тоифадаги ишлар юзасидан суд амалиёти умумлаштирилиб, қайд этилган тоифадаги жиноятларни келгусида такрорланмаслигини таъминлаш масаласида тегишли ташкилот ва идораларга 16 та тақдимнома киритилган.

2022 йил 1-чораги давомида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида туман (шаҳар) судларига 333 та илтимосномалар келиб тушган бўлиб, илтимосномаларнинг 332 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад қилинган.

2022 йил 1-ярми давомида 12349 нафар шахсга нисбатан 10020 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан, 7536 нафар шахсга нисбатан 6498 та иш бўйича жазо тайинланган бўлса, 4813 нафар шахсга нисбатан 3522 та иш ҳаракатдан тугатилган.

Кўриб тамомланган ишлар 2212 тага ёки 28,3 фоизга, шахслар 2642 тага ёки 27.2 фоизга ошган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан жиноят содир этган шахсни жазолаш эмас, балки жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларни ўрганиш, ҳар бир жиноят тафсилотларини профилактика инспекторлари, маҳалла ва жамоатчилик иштирокида чуқур таҳлил қилиш лозимлиги таъкидланиб, ишларнинг камида 30 фоизини сайёр суд мажлисларида, халқ орасида кўриш ҳақида берган тавсиялар ҳар бир судьянинг диққат марказида бўлиб, судлар фаолиятида бу масалада ҳам ижобий ўзгаришлар рўй берди.

Хусусан, 2022 йил 1-ярми давомида жами кўриб чиқилган 785 та жиноят ишидан 364 таси ёки 46,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Жами кўриб чиқилган 785 та жиноят ишидан 70 таси оммавий-ахборот воситалари (Тв, веб-сайт, газета, журнал) орқали ёритилди.

Ушбу даврда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 635 та ёки 80,8 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама учун юборилди.

2022 йил 1-ярмида барча судлар томонидан корхона ва ташкилотларда 130 марта, аҳоли ўртасида 459 марта, ўқув муассасаларида 47 марта лекция, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган, 78 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган, 96 марта радиода, 146 марта телевидениеда ва 436 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.

2022 йилнинг 6 ойи давомида (2021 йилнинг шу даврига оид маълумотлар қавс ичида) Навоий вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларига жами 4598 та (4056) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 542 тага ёки 11,8 фоизга кўпайган.

Жами келиб тушган мурожаатлардан 4482 (3974) таси ёки 97,6 (97,9) фоизи ўрганиб чиқилган, 98 (67) та ёки 2,1 (1,7) фоиз мурожаат тааллуқлилиги ёки тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 15 (15) та ёки 0,3 (0,4) фоиз мурожаат ўрганиш жараёнида қолдиқда қолган.

 

Фуқаролик  ишлари бўйича

 

Навоий вилоят фуқаролик судлари томонидан фуқаролик соҳасида одил судловни амалга ошириш юзасидан 2022 йил 1-ярми давомида бир қатор ишларни амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 10488 та (фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 3218 та, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди 1502 та, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди 2484 та, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 978 та, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди 2306 та фуқаролик ишлар кўриб тамомланган. Шундан 4616 таси ёки 44,01 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Кўрилган ишларнинг 1763 таси ёки 16,8 фоизи оилавий муносабатларга доир низолар билан боғлиқ, 444 таси ёки 4,2 фоизи алоҳида тартибида юритиладиган ишлар билан боғлиқ, 6086 таси ёки бир баробаридан кўпроғи битим билан боғлиқ ишларни ташкил этган.

Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2932 тага ёки 28 фоизга кўпайган (2021 – 7556 та, 2022 – 10488 та).

Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:

оила низолари билан боғлиқ кўрилган низолар 188 тага (1673-1861);

уй-жой низоларидан келиб чиққан низолар 10 тага (263-273) камайган бир вақтда,

фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ низолар 2625 тага (6662-4037)

меҳнат низолари билан боғлиқ низолар 80 тага (445-365)

алоҳида тартибда кўрилган бошқа ишлар билан боғлиқ низолар 50 тага (444-394) кўпайган.

 

2022 йил 1-ярми давомида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори  1 млрд, 700 млн сўмни  ташкил этган, суд қарорларига асосан 12 млрд 700 млн. сўм давлат божи ундирилган.

2022 йил 1-ярми давомида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 2560 та мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Ҳалқ қабулхоналари орқали келган 1000 та мурожаатларнинг 967 тасига ўрганиб жавоб берилган. 33 таси тегишлилик ва тааллуқлилик бўйича юборилган.

Ҳисобот даврида 1074 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари раҳбарият томонидан шахсий қабул қилинди. Шундан 442 та шахслар сайёр учрашувларда ҳамда 632 таси бевосида суд биносида қабул қилинган. Қабул қилинган барча-шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан ҳар ойда камида бир марта очиқ мулоқотларни ташкил этиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, жами 508 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 187 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 48 та, радиода 28 та, газета ва журналларда 21 та, веб-сайд ва бошқа ахборот  воситаларида  90 та чиқишлар қилинган.

 

Иқтисодий  ишлар бўйича

 

Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш юзасидан 2022 йилнинг биринчи ярми давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 2325 та (Вилоят 20 та, Кармана 1328 та, Навбаҳор 591 та, Зарафшон 272 та, Учқудуқ 114 та) иқтисодий ишлар кўриб чиқилган. Шундан 1242 таси ёки 53,4 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

135 та суд мажлиси ВКА режимида ўтказилди. Бунда 286 нафар вакиллар ўз ҳудудларида иштирок этиб, уларнинг тахминан 61 млн,400 минг. сўм маблағлари тежалган.

Кўрилган ишларнинг 1298 таси ёки 55,8 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 745 таси ёки 32 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 219 таси ёки 9,4 фоизи банкротликка оид, 63 таси ёки 2,7 фоизи корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.

Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 691 тага ёки 29,7 фоизга кўпайган (ўтган йилнинг биринчи ярмида – 1634 та, 2022 йилнинг биринчи ярмида – 2325 та).

Бу кўрсаткичнинг таҳлили қўйидагича:

ü коммунал шартномасидан келиб чиққан низолар 63 тага (348-411);

ü банкрот деб топиш тўғрисидаги низолар 108 тага (106-214);

ü кредит шартномасидан келиб чиққан низолар 3 тага (217-220);

ü ижара шартномасидан келиб чиққан низолар 10 тага (36-46);

ü инвестицион низолар 12 тага (10-22);

ü лизинг шартномасидан келиб чиққан низолар 61 тага (3-64);

ü ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар 13 тага (2-15).

ü солиқ қонунчилигини қўллаш билан боғлиқ низолар 358 тага (94-452) кўпайган.

Айни пайтда, қўйидаги тоифадаги низолар камайган:

ü контрактация шартномасидан келиб чиққан низолар 7 тага (12-5);

ü ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан низолар 6 тага (130-124);

ü маҳсулот етказиб беришга доир кўрилган низолар 201 тага (327-126);

ü пудрат шартномасидан келиб чиққан низолар 33 тага (53-86) камайган;

ü юридик шахсни тугатиш юзасидан ишлар кўрилмаган (0-0).

Ҳал этилган ишлар бўйича 241 млрд, 300 млн. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларнинг фойдасига  28 млрд,100 млн сўм ундирилган.

2022 йилнинг биринчи ярми мобайнида ихтиёрий тўланган давлат божи миқдори 1 млрд,500 млн. сўмни (0,7 млрд. сўм) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 736 млн. сўмга кўпайган.

Суд қарорларига асосан 7 млрд, 300 млн. сўм давлат божи ундирилган (3,2 млрд. сўм), ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  4 млрд, 8 млн сўмга кўпайган.

2022 йилнинг биринчи ярми мобайнида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг 68 та мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Ҳалқ қабулхоналари орқали келган 68 та (барчаси) мурожаатларга ўз вақтида тегишли тушунтиришлар берилган.

Ҳисобот даврида 205 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари раҳбарият томонидан шахсий қабул қилинди. Шундан 111 та шахслар сайёр учрашувларда ҳамда 94 таси бевосида суд биносида қабул қилинган. Қабул қилинган барча шахсларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Жойларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аҳоли билан ҳар ойда камида бир марта очиқ мулоқатларни ташкил этиш тизимини йўлга қўйилган бўлиб, жами 419 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Ўтказилган ҳуқуқий тарғиботларнинг 219 таси ОАВларда ёритилган. Шундан, телевидениеда 30 та, радиода 12 та, газета ва журналларда 31 та, веб-сайт ва бошқа ахборот воситаларида 146 та чиқишлар қилинган.

Кармана туманида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммолари ўрганилди

Кармана туманининг сектор аъзолари ва ИИБ ходимлари, аёллар етакчилари ҳамда жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов, Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Хамидовлар томонидан Кармана туманининг “Хўжа-Хисрав” ва “Янгиариқ” маҳаллаларида ҳозирги кунда энг долзарб мавзулардан бири бўлган аёллар ва ёш хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятчиликни олдини-олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда Кармана туманида “Аёллар дафтари” рўйхатида турадиган аёлларнинг суд-ҳуқуқ масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Каримов Жаҳонгир

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суд раиси

Аёллар масаласи судлар эътиборида

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аёлларга кўрсатилаётган  беқиёс ғамхўрлик ва эътибор  туфайли уларнинг жамиятдаги  мавқеи ва нуфузи юқори даражага кўтарилиб, ижтимоий сиёсий хаётдаги фаоллиги янада ошиб бормоқда.

Хусусан, “Аёллар дафтарига” рўйхатига киритилган хотин-қизларда энг аввало тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали ишсизлик сонини камайтириш мақсад қилинган.

Таъкидлаш жоиз, судьялар томонидан ҳам мунтазам равишда “Аёллар дафтарига” га киритилган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва юзага келган муаммоли масалаларини ижобий ҳал этиш мақсадида жойларда қабуллар ташкиллаштирилмоқда. Бу каби ўтказилаётган учрашувлар уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмак беради.

Шу кунга қадар Навоий вилоят суди судьялари томонидан 60 дан ортиқ маҳаллаларда 920 га яқин хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилиб, муаммолари комплекс ўрганилди.

Навбатдаги тадбир Навоий вилоят маъмурий суди раиси А.Муродов ва судьялар томонидан Қизилтепа тумани, “Тавоис” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди. Унда  68 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Мурожаатларнинг аксарияти бандлик,  мерос, алимент ундируви, мулкий ва меҳнат муносабатлари шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларни ташкил қилди.

Хусусан, Д.Мавлонова ўз мурожаатида “Софин” сут махсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида ишлаши, ҳозирда тиббий кўмакка муҳтожлигини билдириб, муолажа ўтказиш учун амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаат ўз ечимини топди. “Софин” сут махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси томонидан Мавлоновага моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди бундан ташқари, унинг иш жойи ҳам сақлаб колинишига эришилди.

Тадбир давомида хотин-қизларга қонунчиликдаги янгиликлар, аёллар банлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, банк-кредит масалалари борасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Айни пайтда мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Азиза Рўзиева

 

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ
билан алоқалар бўлими бош консультанти

Перейти к содержимому