Искать:

ЯНГИ ҚОНУН БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШ БЕРИЛДИ

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекцияси биносида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунинг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ўтказилди. Учрашувда суд раиси томонидан мазкур қонуннинг бугунги кунда тадбиркорлар фаолиятида нечоғлик муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек  ундаги муҳим жиҳатлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, мазкур қонун олдинги Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги қонунидан жиддий фарқ қилиб, қонуннинг
5 моддасига асосан, т
ўловга қобилиятсизлик аломатлари вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги ҳамда доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетиши ҳолатлари, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар суд томонидан кўриб чиқилиши, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эгалиги таъкидлаб ўтилди.

 

Бундан ташқари, Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекциясининг 78 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризалари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Шундан аризачининг 63 та аризаси қаноатлантирилган бўлса, 15 таси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги учун Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекциясининг аризалари қаноатлантиришдан рад этилиб, тадбиркорлар фойдасига қарорлар қабул қилинди.

Шуингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Шерали Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

Суд раислари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида жойларда сайёр қабул

 

Бугунги кунда жойларда суд раислари ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида  жойларга чиқиб сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Қабулларда “Аёллар дафтари”га киритилган муҳтож аёлларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва тизимли равишда жойида ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалий ечимини топиб ҳал этиш бугунги давр талаби.

Навбатдаги сайёр қабул манзили Шарқ ОФЙда бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Шарқ ОФЙда ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан учрашиб, дастлаб уларга “Аёллар дафтари” ни шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликда аёлларга берилган имтиёзлар, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган аёлларнинг ижтимоий –иқтисодий ва сиёсий соҳадаги ўрни ва нуфузини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда  гендер тенглик масалалари  юзасидан  маълумотлар берилди

Шундан сўнг, “Аёллар дафтари” га киритилган хотин-қизларнинг йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолари  яъни уй-жой, иш билан таъминлаш, уй-жой таъмири ва ижтимоий таъминот олиш билан боғлиқ мурожаатларини тинглаб, хотин-қизларнинг  ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни тизимли равишда ҳал қилишга оид тушунтиришлар берилди. Сайёр қабуллар давом этмоқда.

 

Д.Эргашева

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси

 

Ярашув институти уни такомиллаштириш бугунги кун талабидир

 

Маълумки, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66–моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан давлатнинг жазо қўллашдан воз кечишидир. Мазкур институтнинг жорий қилиниши республикамизда амалда бўлган Жиноят кодексида мустаҳкамланган инсонпарварлик принципининг амалий ифодаси саналади.

Ярашув институтининг қўлланилиши, авваламбор, жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилса, иккинчи томондан гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига Кодексда тайинланиши назарда тутилган жазодан озод қилиш имкониятини беради. Учинчидан, республикада судланганлик кўрсаткичини камаяди. Шунингдек, бу тоифадаги ишлар жиноят судлов ишларини юритишнинг сифатини оширади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва судларда иш юритишнинг тезкорлигини таъминлайди. Иш бўйича манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини  ифодалаб, уларнинг давлат идоралари ва ходимларига нисбатан бўлган ишончини янада оширади.

Ярашув институтининг асосий вазифаси муайян жиноят ишлари бўйича тарафларнинг позицияларини яқинлаштириш, улар ўртасидаги низони тартибга солиш учун қўшимча имкониятларни аниқлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ярашув натижаларига эришишда тарафларга ёрдам беришидир. Ярашувнинг амалга оширилиши билан суриштирув ва дастлабки терговнинг муддати қисқаради, рецидив жиноятчиликнинг даражаси пасаяди.

Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганлик учун жавобгарликдан озод қилиб, ярашилганлиги муносабати билан иш юритишни тугатишнинг ҳам ўз шартлари бор. Яъни қонун талабига кўра, шахснинг ижтимоий хавфи катта катта бўлмаган жиноятни содир қилганлиги, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар билан ярашиб, етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарнинг гумон қилинувчи ёки айбланувчига нисбатан жиноят ишини тугатишга рози эканлиги тўғрисида ёзма аризаси мавжуд бўлиши, муқаддам қайд этилган, оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун  судланганлик ҳолатининг тугалланганлиги ёки судланганлиги қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган бўлиши, ёхуд муқаддам содир қилган жинояти учун жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлиши, шунингдек, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ўзига нисбатан юритилаётган жиноят ишини тугатилишига қарши эмаслиги тўғрисидаги аризаси мавжудлиги талаб қилинади.

Етказилган маънавий, моддий ва жисмоний зарар жабрланувчининг хоҳишидан келиб чиқиб турли шаклларда қопланиши мумкин, масалан кечирим сўраш, моддий зарарни пул ёки бошқа шаклда қоплаш, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи томонидан жабрланувчи манфаатида ҳар хил турдаги тиббий хизматлар учун тўловларнинг амалга оширилиши, ўғирланган ёки зарар етказилган мулкни қайтариш, йўқолган ёки шикаст етказилган мулкнинг янгисини сотиб олиб бериш, шикастланган мулкни таъмирлаш, оғир ёки ўта оғир даражадаги тан жароҳати олган шасхга қараб туриш учун кимнидир ҳақ эвазига ёллаш, қимматбаҳо протезларни сотиб олиб бериш, шаън ва қадр-қимматни камситувчи материаллар тарқатилганда интернет ёки оммавий ахборот воситаларида раддия бериш ёхуд расмий кечирим сўраш каби кўринишларда бўлиши мумкин. Жабрланувчига етказилган зарарнинг қопланиши туфайли ярашувга эришишда ҳар икки тараф ўз ихтиёрлари, хоҳишлари билан ҳаракат қилишлари, уларга нисбатан мажбурлаш, таҳдид, босим ўтказилиши мумкин эмас.

Шунингдек, иш бўйича жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ ундирилмасдан ярашувнинг тасдиқланиши мазкур иш бўйича қабул қилинган қарорларни шубҳа остига қўяди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Қарорининг 4-бандига мувофиқ, ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд зиммасига ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га тушунтириши шарт. Қонуннинг ушбу талабига риоя этмаслик ярашув тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкин.

Жиноят-процессуал кодексининг 24-моддасида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчининг ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги, ҳимояланиш ҳуқуқи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд зиммасидаги гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига унга берилган ҳуқуқларни тушунтириб бериш ҳамда у ўзига қўйилган айбловдан ҳимояланиш учун қонунда назарда тутилган барча восита ва усуллардан фойдаланишда ҳақиқий имкониятга эга бўлишига қаратилган чора-тадбирлар кўриш мажбурияти билан таъминланиши белгиланган.

Жиноят кодексининг 77-моддасига биноан, жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади. Бироқ ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши тугатилган шахслар тўла маънода судланмаган деб эътироф этилиши, бу тоифадаги ишларнинг тугатилиши реабилитация учун асос бўлиши мумкин эмас. Чунки шахснинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унинг жиноят содир қилганлик факти ахборот марказида қайд этилади ҳамда айрим шахсларнинг муайян ҳуқуқларини чекланишига олиб келади. Жумладан, ярашув институтининг қўлланилиши мазкур шахслар билан тузилган меҳнат шартномаларининг бекор қилинишига олиб келади ёки ишлари тугатилган шахсларнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ишга киришига тўсқинлик қилади.

Ана шу қонуний асосларга кўра, айбнинг шакли, судланувчининг шахси, зарарнинг тўлиқ қопланганлиги ёки бартараф қилинганлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, Жиноят кодексининг 661-моддасида таъқиқ мавжуд эмаслиги, республикада судланганлик ва рецидив жиноятнинг пасайиши, жабрланувчи ҳамда фуқаровий даъвогарнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланишини инобатга олиб, жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ёки иқтисодий жиноятларнинг айрим турлари, ёхуд эҳтиётсизлик туфайли содир этиладиган унча оғир бўлмаган жиноятларни кодекснинг мазкур 661–моддасига киритилиши мақсадга мувофиқдир.

 

Роҳила Худайбердиева

Навоий вилоят судининг судьяси

Сайёр учрашув

 

“Менинг маҳаллам – менинг  судьям” ғояси ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, маҳалла фуқаролар йиғини темир дафтарида мавжуд аёллар муаммоларини ўрганиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини доимий равишда ошириб бориш мақсадида аҳоли билан учрашув одат тусига кириб борган.

Навбатдаги учрашув фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси томонидан “Парахун” МФЙда ўтказилди.

Унда ҳудуд аҳолисининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида  қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар борасида хам тушунтиришлар берилди.

Хусусан,  Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-734-сонли қонунига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1282-моддасига кўра транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши, МЖтКнинг
1283-моддаси қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилганлиги, «Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, улар қайд этган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилиши тўғрисида тўхталиб ўтилди.

 

Баходир Бабакулов

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

Давра суҳбати қонунчиликдаги янгиликларга бағишланди

 

Жиноят ишлари буйича Конимех туман суди раиси М.Райимов томонидан туман Ички ишлар бўлимида ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда, мамлакатимзда сўнгги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти жамоатчиликка етказилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги
ЎРҚ 720-сонли Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
212-модда, яъни “Ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод килиш” тўғрисидаги янги модда киритилганлиги таъкидланди.

Эндиликда, МЖтКнинг 40-моддасида (туҳмат), 41-моддасида (ҳақорат қилиш), 45-моддасида (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 46-моддасида (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш), 461-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш), 52-моддасида (енгил тан жароҳати етказиш),
612-моддасида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш),
104-моддасида (экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш), 133-моддасида (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши), 134-моддасида (ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши), 183-моддасида (майда безорилик) ҳамда 200-моддасида (ўзбошимчалик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) тарафларнинг ярашуви муносабати билан ишни судга юбориш тўғрисида қарор чиқаради ва маъмурий жавобгарликдан озод қилиш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун иш материалларини ушбу Кодекснинг 3131-моддасида белгиланган тартибда судга юбориши, юқорида қайд этилган модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмаслиги борасида тугунтиришлар берилиб ўтилди.

 

Мақсуд Райимов

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси

Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир муаммоларини ўрганилди

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов Нурота тумани “А.Навоий” ва “Мустақиллик” МФЙни ходимлари иштирокида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Маълумки “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, меҳнат қобилиятига эга бўлмаган,  I гуруҳ ногиронлиги бор, тиббий ҳимояга ҳамда ҳуқуқий ёрдам олишга, ижтимоий муаммолари мавжуд ҳамда психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар киритилади.

 Сайёр қабулда иштирок этган “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид муаммоси тингланди.

Улар билан суҳбат ўтказиш асносида 13 нафар аёлнинг кредит олиш, 1 нафарига уй-жой, 1 нафар аёлга боласини онкологик касаллиги туфайли моддий бериш, 2 нафар аёлнинг модий ёрдам олиш юзасидан қилган мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида сўнгги пайтларда қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришлар борасида хам тўхталиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича кенг қамроқли тушунтиришлар берилди.

 

Шерали Хамидов

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

Жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбир

 

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси М.Райимов, Конимех тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари  Ж.Бахтибаев ва туман ИИБ ЙХҲБ катта инспектори Р.Шокиров иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда Конимех тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида оқсоқоллар ва маҳалла фуқаролар иштирок этди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишга қартилган учрашувда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан судланган Б.Қга нисбатан кўрилган иш юзасидан чиқарилган хусусий ажрим муҳокама қилинди.

Таъкидландики, ҳар бир ижтимоий хавли қилмиш учун жавобгарлик мукаррар бўлиб, бу каби ҳолатларни олдини олиш учун хушёрликни ошириш давр талабидир.

Тадбир сўнггида фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги саволларига батафсил жавоб берилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Мақсуд Райимов

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди риси

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди

 

“Хончорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр судда Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, маҳалла фаоллари ҳамда иш бўйича тарафлар иштирок этди.

         Унда даъвогарларнинг жавобгарга нисбатан “Никоҳдан ажратиш тўғрисида”ги даво аризалари кўриб чиқилди.

Даставвал, даъвогарларга сўз берилиб, уларнинг даъвоси тингланди.

Тарафлар фикри тингланиб, ажримларнинг асосий сабаби оилада ўзаро ҳурматнинг мавжуд эмаслиги боис, мунтазам равишда жанжаллар бўлиб туриши, жавобгар билан харектерлари тўғри келмаслиги боис даъво аризалари  киритилаётганлиги аниқланди.

Суд мажлисида қатнашаётган Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси оила муқаддаслиги, уни асраб авайлаш эр-хотиннинг вазифаси эканлиги тўғрисидаги тавсиялари тингланди. Маҳалла фуқаролар йиғини отинойиси сўзга чикиб, жамиятда оиланинг ўз ўрни борлиги, оилада ҳар бир ота-она ўз вазифаларига эътиборсиз ва  маъсулиятсизлик билан ёндашуви оиланинг пароканда бўлишига олиб келиши, ваҳоланки оила бошлиғи ҳар доим мулойим ва зийрак бўлиши, турмуш ўртоғининг хатоларини кечириши ҳамда уларни тўғрилаб бориши лозимлиги тўғрисида гапирди. Доимо муроса қилиб яшаш билан оилада тинчлик ўрнатиш мумкинлигини, эндиликда ўзларини эмас фарзандлари келажагини ўйлаши лозимлиги борасида берилган тавсиялар натижасида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.

 

Шерали Тоғаев

   Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси

“Коррупциянинг олдини олиш” ва унга қарши курашиш юзасидан давра суҳбати ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов Учқудуқ тумани Миллий гвардияси ходимлари билан “Коррупиянинг олдини олиш” ва унга қарши курашиш юзасидан давра суҳбати ўтказди.

Йиғилишда, суд раиси А.Курбонов сўзга чиқиб, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг шахсан ташаббуси остида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардаги коррупцион жиноятларга қарши курашиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар дунёнинг ривожланган давлатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётгани таъкидланди.

 

Жумладан, Президент қарорлари билан 2017-2018 ва 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурлари қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган сифатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия тузилди, ҳар бир давлат ўз ривожланиши давомида миллий манфаатларига энг кўп зиён келтирувчи таҳдидларга қарши курашишни устувор вазифа ҳисоблаб, унга қарши қатъий чоралар кўради. Шунинг учун ҳам халқимиз азалдан коррупцияни, айниқса, унинг азалий кўринишларидан бири бўлган порахўрликни қоралаб келган. Бировнинг ҳақидан ҳазар қилган.

Суд раиси коррупция – нафақат инсон ҳуқуқлари бузилишига, балки хавфсизликка таҳдид солувчи уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига ҳам шароит яратувчи хавфли жиноят саналганлиги учун ҳам уни ҳозирда жамиятимиз олдида турган энг катта таҳдид сифатида баҳолаш мумкин дея сўзини якунлади.

Бундан ташқари йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасининг 31 май 2022 йилдаги ЎРҚ-770-771-772-773-сонли Қонунлари ва ички ишлар органлари томонидан жиноят ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун юбориладиган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларни кўришда талаб этиладиган ҳужжатлар ва бу борада ягона суд амалиётини жорий этиш юзасидан қўшма кўрсатма мазмун моҳияти батафсил тушунтириб ўтилди.

 

Акмал Курбонов

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси

Кармана туманида суд раислари аёлларнинг муаммоларини ўргандилар

 

Кармана туманининг сектор аъзолари, прокуратура, адвокатура ва ИИБ ходимлари,  аёллар етакчилари ҳамда жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов ва Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Хамидовлар томонидан Кармана туманининг “Талқоқ” ва “Бешкент” маҳаллаларида ҳозирги кунда энг долзарб мавзулардан бири бўлган аёллар ва ёш хотин-қизлар томонидан содир этилаётган жиноятчиликни олдини-олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Йиғилишда Кармана туманида “Аёллар дафтари” рўйхатида турадиган аёлларнинг суд-ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 227-моддасининг
1-қисми билан судланган М.Ҳимматовага оид жиноят иши бўйича суд ҳукми ва хусусий ажрими муҳокама қилинди.

Перейти к содержимому