Ҳимоя ордерини бериш тартиби
Мамлакатимизда жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чоралар хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шак-шубҳасиз риоя қилиш, маънавий-ахлоқий асосларни ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 23-моддасига асосан, ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига берилади. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.
Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.
Шахс ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолашни рад етган тақдирда, ҳимоя ордерини топшираётган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида далолатнома тузилади.
Тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир етиш хавфи аниқланган пайтдан еътиборан 24 соат ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача беради ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан еътиборан кучга киради.
Агар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс бир жойда ишласа ёки ўқиса, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга оширувчи ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан жабрланувчига ҳимоя ордери берилганидан кейин бир иш куни ичида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг иш ёки ўқиш жойига, агар тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ташкилот раҳбари бўлса, юқори турувчи органга, жабрланувчи ва тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш тўғрисида тақдимнома юборилади.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ишлаётган ёки таълим олаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин, уч иш куни ичида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф етишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади.
Агар хавф ҳали бартараф етилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра кўпи билан бир йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин.
Ҳимоя ордерини бериш ёки ҳимоя ордерини беришни ёхуд узайтиришни рад етиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат ички ишлар органи томонидан амалга оширилади.
Ҳимоя ордерининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир етиш хавфи бартараф етилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра, бир иш куни ичида ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича материаллар тайёрланади ҳамда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома расмийлаштирилган ҳолда жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади.
Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан еътиборан йигирма тўрт соат ичида ёпиқ суд мажлисида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир етган ёхуд уларни содир етишга мойил бўлган шахс ҳозирлигида кўриб чиқилади.
Ҳимоя ордерида қуйидагилар кўрсатилади:
– у расмийлаштирилган сана ва жой;
– уни расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;
– тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир етган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи;
– ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган чекловларнинг рўйхати.
Ҳимоя ордерида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги, тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилади.
Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:
– тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир етишни тақиқлаш;
– тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир етган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);
– тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир етилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
– тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, йетказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклатиш;
– тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир етган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилади.
Гиёсиддин Ялгашев,
Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари
Рохила Худайбердиева,
Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси