Qidiruv:

САЙЁР СУД ВА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда  судьялар – ишларни фақат суд биноси мажлислар залида кўрмасдан, жамоатчилик вакиллари  ишлаётган корхона, муассаса ва ташккилотлар биноларида ҳамда аҳоли яшайдиган ҳудудларга ташриф буюриб, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар биноларида ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқмоқдалар.

          Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Нурота туманидаги “Чуя” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан гумонланувчи Ш.Мамадалиевга оид жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги № РС-44-19-сонли қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланлиги, бундан ташқари, Нурота туман судлари раисларининг туманлар кесимида 2022 йил тўртинчи чорагида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режаси тасдиқланиб, мазкур режага асосан Нурота туман “Чуя” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида туман суди раиси  томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича

Нурота туман суди раиси

Вилоят маъмурий судида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 январда Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли қарори қабул қилинганлиги маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъекларини ҳуқуқларини ҳимоя қилишга асос булувчи муҳим ҳужжат бўлди

Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳамда Олий суд ҳамкорлигида жорий йилнинг 8 октябрида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар маъмурий судлар судьялари ва маҳаллий ижро ҳокимияти ва кадастр органлари ходимлари онлайн тарзда иштирок этишди.

Семинар-тренингда тажрибали судьялар ва мутахассислар томонидан маъмурий органлар қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти ва кадастр органлари қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилиш ҳақидаги низоларни судда кўриш амалиёти  ва  ишларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ масала ва муаммолар қизғин муҳокама этилди.

Семинар-тренингда Судьялар олий мактаби профессор ўқитувчилари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва бошқа судьялар томонидан “Маъмурий органлар қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилиш сабаблари ва муаммолари”, “Маҳаллий ижро ҳокимияти ва кадастр органлари қарорлари ва харакатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судга шикоят қилиш бўйича ишларни маъмурий судда кўриш амалиёти” мавзуларида маъруза қилинди.

Семинар иштирокчилари томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар, айрим қонуности ҳужжатларидаги бўшлиқлар тўғрисида ҳамда низоларнинг ечими ва фуқаролар оворагарчиликларининг олди олиш чораларига эътибор қаратилди.

Семинар-тренинг якунида фуқароларимизни қийнаётган ва ортиқча оворагарчиликларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш борасида қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисидаги таклиф-мулоҳазалар билдирилди.

 

Кушиев Ғуломжон Ёқубжонович

Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси

Футбол бўйича “РАИС КУБОГИ” ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига мувофиқ, 2022 йил 08 октябрь куни Навоий вилоят судлари судья ва суд ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “РАИС КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.

Футбол мусобақасида вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари ва суд ходимларидан иборат жами 6 та жамоа баҳс олиб борди.

Мусобоқада жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биринчи ўринни, жанубий ҳудуд жамоаси иккинчи ўринни ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати учинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

СУДЬЯЛАР “ТHОМPSON KIDS” МАКТАБИДА

Мамлакатимизнинг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан ёшларни таълим-тарбия олиши ва уларнинг меҳнатга доир ҳуқуқлари давлатимиз раҳбарининг доимий диққат эътиборидаки, бу борада ёшларимизнинг эл-юртга хизмат қиладиган фидоий инсонлар бўлиб етишишлари учун кенг имкониятлар яратилган. Мамлакатимиз раҳбари телевидениедаги бир чиқишларида боланинг бошини силаб, биз Ўзбекистон фуқароси деб аташимиз учун аввало ҳар бир боланинг ўзига тегишли уй-жойи, барча шароитларга эга бўлган кенг, ёруғ таълим маскан-мактаби, юксак билимли, салоҳиятли устозлари бўлиши керак деган эдилар.

 Навоий шаҳридаги “ТHОМPSON KIDS” мактаби ана шундай билим масканларидан бири ҳисобланади. Мактабда иқтидорли, ўткир зеҳнли болалар инглиз, математика ва бошқа фанлардан эрталаб соат 8 дан 17 гача чуқур таълим олишади. Дарслар инглиз ва рус тилларида олиб борилади.

Навоий вилоят суди судьялари Н.Расулов ҳамда И.Шоймардонова ана шу нуфузли мактабга ташриф буюришиб, 10-синф ўқувчиларига вояга етмаганлар меҳнат  қонунчилигидаги меҳнат қилиш ҳуқуқлари ва бурчларини, шунингдек уларнинг таълим олиш ҳуқуқига оид масалар бўйича тушунтириш бердилар.

Жумладан, белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи ва бошқа органлар томонидан юборилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ишга қабул қилиши шартлиги, ишга қабул қилишни рад этилганда иш берувчининг рад этиши устидан судга шикоят қилиш мумкинлиги, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқи, қўшимча имтиёзлар, иш вақтининг муддати, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланиши судьялар томонидан ўқувчилар онгига етказилди.

Судьялар зукко болаларнинг ҳуқуқий саволларига мисоллар билан меҳнат қонунчилиги асосида асослантирилган жавоб бердилар.

Учрашув якунида ўқувчилардан кимдир судья, кимдир адвокат, прокурор касбига қизиқишлари ҳақида дадил фикр бердилар.

 

ИБОДАТ ШОЙМАРДОНОВА

Навоий вилоят суди судьяси

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

Жорий йилнинг 30 сенябрь куни Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Ж.Каримов томонидан Кармана туманининг “Аллон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, кредит олиш, уй-жой билан боғлиқ ҳамда моддий ёрдам олиш масалаларида шунингдек, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр қабулда маҳаллада яшовчи хотин-қизларнинг кредит олиш, уй-жой масаласида ҳамда моддий ёрдам олиш масаласидаги мавжуд муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар беришди.

 

Ж.Каримов

Жиноят ишлари бўйича

Кармана туман суди раиси

“Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

          Жорий йилнинг 29 сенябрь куни Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан Нурота туманининг  “Деҳибаланд” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, кредит олиш, уй-жой билан боғлиқ ҳамда моддий ёрдам олиш масалаларида шунингдек, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр қабулда маҳаллада яшовчи хотин-қизларнинг кредит олиш, уй-жой масаласида ҳамда моддий ёрдам олиш масаласидаги мавжуд муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар беришди.

 

Ш.Хамидов

Навбаҳор туманлараро

иқтисодий суди раиси

Navoiy viloyat sudi raisining ommaviy sayyor qabuli o‘tkazildi

         Karmana tumani “Talqoq” MFY binosida Navoiy viloyat sudi raisining ommaviy sayyor qabuli o‘tkazildi.
        Sayyor qabulda tumandagi jinoyat, iqtisodiy va fuqarolik ishlari bo‘yicha sud raislari bilan birga tuman hokimi va xalq qabulxonasi vakillari ham ishtirok etdi. Ommaviy sayyor qabul jarayonida 50 dan ortiq fuqarolarning sud-huquq sohasidagi murojaatlari tinglandi. Shundan, 11 ta murojaatlar joyida ijobiy hal qilinib, qanoatlantirildi, qolgan murojaatlar yuzasidan huquqiy tushuntirishlar berildi.
        Shuningdek, sayyor qabulda muqaddam jinoyat sodir etib, jazo muddatini o‘tayotgan 7 nafar shaxsga nisbatan insonparvarlik tamoyillari qo‘llanilib, o‘talmay qolgan jazodan muddatidan ilgari shartli ozod etildi.

Навбаҳор туманида суд раисларининг аҳоли билан сайёр учрашуви ўтказилди

Маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни вилоятнинг Навбаҳор тумани “Ғужбоғтепа” маҳалласида туман судлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабуллар жараёнида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раислари тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини қабул қилиб, муаммолар ечимини топишда тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ҳал этилишини таъминлади.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида суд раислари томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Ш.Хамидов

Набаҳор туманлараро

иқтисодий суди судьяси

Ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш йўлида

Ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини янада ошириш, уларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Зарафшон шаҳар судлари раислари ташаббуси билан судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва Зарафшон шаҳар 8-умумий ўртатаълим мактаби ўртасида ҳуқуқий-амалий ҳамкорлик ўрнатилди.

Ҳуқуқий-амалий ҳамкорлик доирасида судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан 8-умумий ўртатаълим мактаби ҳуқуқий дарс соатлари ўзаро тасдиқланган жадвалга  асосан ўтказиб борилиши ва заруратга кўра ёшларни суд жараёнларида тингловчи сифатида иштирок этишига келишиб олинди.

 

Лайло Шарипова

Фуқаролик ишлари бўйича

Зарафшон туманлараро суди судьяс

Суд раисларининг навбатдаги сайёр қабули

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда оилавий ажримлар ҳамда фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров иштирокида Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда айни вақтда оилавий ажримлар ва уй-жой билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётганлиги, бунинг ортидан кўплаб вояга етмаган ёшлар ота ёки она меҳридан бебаҳра қолаётганлиги ва мазкур ҳолат уларнинг тарбияси, дунёқараши ва хулқига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшларни оила қуришга тайёрлаб, шундан сўнггина никоҳ расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги, оилавий ажримларни олдини олиш борасида судлар ва маҳалла фуқаролар йиғини ўртасидаги ҳамкорлик янада кўчайтирилиши кераклиги билдирилди ҳамда коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.

 

Анвар Шукуров

Фуқаролик ишлари бўйича

Зарафшон туманлараро суди раиси

Skip to content