Қидирув:
Электрон почта манзил:

j.navoiy@sud.uz

Фуқаролар қабулхонаси:

(+998 79) 220-50-62

Манзил:

Навоий шаҳри, А. Навоий кўчаси, 11а уй, 210100

Интерактив хизматлар

Статистик маълумотлар

Статистик маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг республика судлари фаолиятига доир статистик маълумотлар базаси

Ўтиш
Cуд қарорлари тўплами

Cуд қарорлари тўплами

Судлар бўйича барча якуний суд қарорларини тўлиқ ёки шахссизлантирилган матнда ушбу ҳавола орқали билиб олинг.

Ўтиш
Давлат божи калькулятори

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Ўтиш
image
image
image
image
image
image

Электрон суд хизматлари

MY.SUD.UZ - суд хизматларидан фойдаланишнинг инновацион, ишончли ва қулай йўли

Мурожаат

Судга тўғридан - тўғри электрон шаклда мурожаат йўллаш.

Электрон тўлов тизими

Барча судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни тўлашнинг ягона электрон тизими.

Видеоконференц алоқа

Масофадан туриб суд мажлисида иштрок етиш

Мажлислар жадвали

Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Давлат божи калькулятори

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Мурожаат намуналари

Фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имконияти

image

MY.SUD.UZ

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали

Сўнгги янгиликлар

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2026-2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-256-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2026-2030 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича стратегия ва ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Фармонга кўра:

Зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади;

-болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органи вакили мажбурий тартибда иштирок этади;

-зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади;

-мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.

– Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этиш билан боғлиқ ишлар доирасида болалар ва гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ўртасидаги юзлаштириш тергов ҳаракатини фақат терговчи ва прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими билан ўтказиш механизимини жорий этилади;

– Суриштирув, тергов ва суд жараёнида болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода этиш учун ижтимоий процесс иштирокчиси сифатида киритиш масаласи йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 февралдан зўравонлик оқибатида оиладан ажратиб олинган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати жорий этилади. 

2026 йил 1 апрелга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, зўравонлик содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойиллиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳамда бундай маълумотларни алмашиш функциясига эга бўлган Ягона электрон платформани ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Мазкур Фармоннинг қабул қилишдан асосий мақсад, болаларни ҳар қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажариш доирасидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Алишер Сайдуллаев

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Кармана туманидаги «Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этган В.О га нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан йиғилганларнинг иштирокида суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф муомала қилишдан иборат жиноятларни олдини олиш ҳамда жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

 Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Болалар – зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилинади

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Энг муҳими, бу ҳуқуқий асосларнинг мазмун-моҳиятига бола ҳуқуқлари ҳимояси борасидаги миллий ва умуминсоний ғоялар баб-баравар сингдирилди.

Жумладан 2025 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш ҳамда жамиятда болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига бўлган муросасизлик муҳитини шакллантириш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди.

2026 йил 1 февралдан бошлаб зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади.

Аввало, профессионал тутинган оилани ташкил этишга номзодлар мазкур тоифадаги болаларда зўравонлик натижасида олинган руҳий жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш, хулқ-атворидаги оғишишларни ёки оила аъзолари, тенгдошлари билан муносабатларидаги бузилишларни ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ижтимоий-реабилитация дастурлари асосида ўқитилади.

Болалар профессионал тутинган оилага “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва мазкур оилалар ўртасида тузилган шартнома асосида жойлаштирилади.

Профессионал тутинган оилага ҳар бир жойлаштирилган болани парваришлаш учун ҳар ойда Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида маблағ тўлаб борилади.

Бундан ташқари, ҳар бир боланинг яшаш харажатлари учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг яшаш харажатлари учун белгиланган миқдорларда маблағ ажратилади.

Дастлаб Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида, 2026-йил якунига қадар республиканинг бошқа ҳудудларида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида кичик ҳажмли ижтимоий кўмак марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

Жинсий зўравонликдан жабрланганлиги туфайли оиласидан олинган болалар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларига ҳам бошқалардан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.

2026 йил 1 сентабрдан бошлаб зўравонликдан жабрланган болаларга ва зўравонликка гувоҳ бўлган болаларга улар тегишли процессуал хатти-ҳаракатларга жалб этилган вақтдан эътиборан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади.

Болаларга нисбатан уларнинг қонуний вакиллари ёки бошқа қариндошлари томонидан зўравонлик ҳолатлари бўйича ишни судга қадар юритиш ва суд муҳокамаси жараёнларидаги барча процессуал ҳаракатларда васийлик ва ҳомийлик органи вакили мажбурий тартибда иштирок этади.

Зўравонликдан жабрланган болаларнинг дастлабки кўрсатувлари мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимлари томонидан болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ аниқланган фактлар ҳақида хабар бермаганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслари) учун “меҳрли оила” хизмати ташкил этилади. Бунда “меҳрли оила” хизмати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази томонидан ташкил этилади.

“Меҳрли оила” хизматига жалб қилинган ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га фарзандларининг психофизик хусусиятларини инобатга олган ҳолда оиласи билан бузилган муносабатларни тиклаш ва уларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш учун “оилавий терапия” хизматлари бепул кўрсатилади.

Фармонда зўравонлик натижасида оиласидан олинган ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган, шунингдек, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳимояси ва манфаатлари учун яна қатор вазифалар белгиланган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «Биз учун жамиятда бегона бола йўқ ва бўлмаслиги керак. Ҳаммаси ўзимизнинг, Ўзбекистонимизнинг болалари. Вақтида меҳр кўрсатсак, ишга, илмга, касбу-ҳунарга, эзгу фазилатларга ўргатсак, уларни йўлини очиб берсак, эртага фойдаси ўзимизга, жамиятимизга тегади».

Аллаев Абдулло Садуллоевич,

Навоий вилоят судининг раиси

Ялгашев Гиёсиддин Тулкинович

Навоий вилоят суди раиси ўринбосари,жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Хатирчи туман судлари томонидан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди

Хатирчи туман судлари томонидан жорий йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2025 йил 4 декабрда тасдиқланган “Суд ҳокимияти ва судяларга нисбатан аҳолининг ишончини ошириш ҳамда уларнинг имиджини янада мустаҳкамлаш бўйича 2025-йилнинг декабр ойида амалга ошириладиган Чора-тадбирлар режасининг 6-банди ижроси юзасидан судялар ва суд ходимлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида тумандаги “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабалари иштирокида Хатирчи туман судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда туман судлари судялари томонидан фуқаролар судга қандай мурожаат қилиш тартиби, судларда фуқароларнинг қабул қилиш жараёнлари, суд мажлиси жараёнлари, суд биносидаги тартиб қоидалар билан таништирилди.

Шунингдек, тадбир давомида туман судлари судялари томонидан талабаларнинг ўзлари қизиқган саволларга тегишлича жавоб бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судялари томонидан суд мажлиси ўтказилиш жараёнларини очиқ суд мажлисларида эркин тингловчи сифатида иштирок этишиб суд жараёнларнинг боришини кўзатиб боришди.

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

Баходир Бабақулов,

Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси

Аслиддин Норбеков,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси

Оилавий низоларни олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти

Кармана туманида оилавий ажримларнинг олдини олиш ва маиший зўравонликка қарши курашиш масалаларига бағишланган навбатдаги оилавий муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

Тадбирда Кармана туман ҳокими ўринбосари Н.Шомиева, туман прокурори З.Барноев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Икромов, жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси У.Раупов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Холмуминов ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган “Оилавий қадриятлар комиссияси” аъзолари иштирок этдилар.

Муҳокама жараёнида ажрим ёқасида турган ва низоли ҳисобланган 23 нафар оила, шунингдек тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйган шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилди. Оилалардаги низоларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилиб, маиший зўравонликнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтирилди.

Натижада 8 нафар оиланинг мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилиб, оилалар сақлаб қолинди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай мулоқотларни мунтазам равишда ташкил этиш максадга мувофик.

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

Умиджон Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси

Судда ишларни видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиш тартиби

Суд мажлисларида замонавий ахбарот-коммуникация тенологиялари орқали видеоконференцалоқа режими ташкил этилди. Соҳадаги бу янгилик суд процесси иштирокчиларига катта қулайлик яратди.

Судда видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш Олий суд Пленумининг “Фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўришда суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.

Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)да ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига уларнинг ВКА режимидаги суд мажлисида иштирок этиш ҳуқуқини кўрсатиб ўтади.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлиси ўтказилишининг аниқ санаси ва вақти судья томонидан ишни кўраётган суднинг Ахборот-коммуникация технологиялари масалалари бўйича суд ходими билан келишилган ҳолда “Суд мажлисларини ВКА режимида ўтказиш жадвалиидан келиб чиқиб белгиланиши лозим.

Судья ёрдамчиси ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни ишда иштирок этувчи шахсларга, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчиларига процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилишини ҳамда бир нусхасини ишни кўраётган суднинг АКТ ходимига рўйхат асосида имзо орқали топширилишини таʼминлайди.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келиб тушган ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажрим (қарор) ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиб, шу куннинг ўзида АКТ ходимига топширилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд билан ВКА ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, судья процессуал қонун ҳужжатларига асосан ишни кўришни кейинга қолдириш чораларини кўради.

Ишда иштирок этувчи шахслар, суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далиллар суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими томонидан сканер ёрдамида электрон шаклга келтирилиб, интернет тармоғи орқали ишни кўраётган судга узатилади.

ВКА режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд АКТ ходими кейинги иш кунидан кечиктирмасдан суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар, жумладан, ишончномалар, аризалар, илтимосномалар, ёзма фикр-мулоҳазалар ва бошқа ёзма далилларни кузатув хати орқали илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати асосида ишни кўраётган судга юборади.

Ушбу яратилган қулайликлар фуқаролар ва суд соҳасида хизмат қилаётган ходимларига жуда катта имкониятлар яратиб берди.

Зуфар Нарзиев,

Навоий вилоят суди судьяси

Фурқат Рахманов,

Навоий вилоят суди судьяси

Абдимумин Рахимов,

Навоий вилоят суди судьяси

Жахонгир Каримов,

Skip to content