ВИЛОЯТ СУДИ РАИСИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ
Конимех тумани “Юксалиш” МФЙ биносида Навоий вилоят судининг раиси Ҳ.Қудратов, туман ҳокими Р.Рўзиев, маъмурий суд раиси А.Мурадовлар иштирокида фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари муаммолари билан ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар мурожаат этиб шундан 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди.
Қолган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва кўрсатилган муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Ташкил этилган сайёр қабулда суд қарорлари ва ажримларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.
Шунингдек қабул жараёнида жиноят ишлар бўйича Конимех туман суди раиси М.Райимов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, пробатция гуруҳида ҳисобда турган 7 нафар шахс тайинланган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва улар томонидан судга миннатдорчилик билдирилди.
Навоий вилоят судининг жамоатчилик
ва ОАВ билан олоқалар бўлими