Инсон ҳуқуқлари мавзусида Давра суҳбати ўтказилди
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳимдир.
2020 — 2024 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи амалга оширилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичида белгиланган вазифаларни самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида турли тарғибот ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Қарорининг 12-банди Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси Ф.Рахманов томонидан Нурота туман Халқ Таълими Бўлими биносида бўлим ходимлари ва педагоглар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Фурқат Рахманов,
Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси