Конимех туманида ташкил этилган сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.
Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Конимех туманидаги “Маънавият ва маданият” маркази биносида жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси Ҳ.Тўхтаев ва туман судининг тергов судяси М.Райимовлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, йиғилганларга судьялар томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Тўхтаев Ҳабибулло,
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси
Райимов Мақсуд,
Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг тергов судьяси