Навбатдаги сайёр суд мажлиси тафсилотлари
Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди томонидан тумандаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган уюшмаган ёшлар, Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, муқаддам судланган шахслар, маҳалла фуқаролари, туман тиббиёт ва таълим соҳаси ходимлари ҳамда туманда иш фаолиятини олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида жиноят содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида судланувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Жумладан, ўтказилган сайёр суд мажлисида Қизилтепа туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо муддатини ўтаётган 15 нафар маҳкумлар ўтаб келаётган турли жазоларини ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан судланувчи С.И.га оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчи мазкур модда билан айбли деб топилди ва унга нисбатан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, судланувчи шу заҳоти суд залидан қамоққа олинди ҳамда жабрланувчи М.Х фойдасига етказилган 21.123.572 сўм моддий зарарни ундириш белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан судланувчилар Т.Э ва А.И.га оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчилар мазкур модда билан айбли деб топилди ва судланувчи Э.Т.га нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, судланувчи И.А.га нисбатан 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, судланувчилар шу заҳоти суд залидан қамоққа олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б,в” банди билан судланувчи С.Т.га оид жиноят иши кўриб чиқилиб, томонларнинг музокара сўзлари тингланиб, суд мажлисига бошқа кунга қадар танаффус эълон қилинди.
Шунингдек, сайёр суд мажлиси иштирокчиларига туман суди раиси томонидан Коррупция, гиёҳвандлик ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида суд раиси томонидан фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоблар берилди.
Адиз Авезов,
Жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси.