Навоий вилоят судлари эшиклари кенг жамоатчилик учун доимо очиқ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармонига мувофиқ судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини доимий равишда хабардор қилиб бориш вазифаси топширилган.
Навоий вилоят суди томонидан ушбу Фармон ижросини таъминлаш ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва бошқа кенг жамоатчиликни судлар фаолияти ҳақида яқиндан таништириш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши ананага айланган.
Бугун вилоят судида навбатдаги ана шундай очиқ эшиклар куни ташкил этилиб, очиқ эшиклар кунида вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари билан бир қаторда бошқа кенг жамоатчилик вакиллари хусусан, соҳага яқин бўлган юридик техникум талабалари ҳам иштирок этишди.
Дастлаб иштирокчилар суд биноларида судья ва суд ходимлари ҳамда суд ишида иштирок этувчи бошқа шахслар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди, сўнгра, шу куни кўриш учун тайинланган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суд мажлисларида эркин тингловчи сифатида қатнашиб реал суд мажлислари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун имконият яратилди.
Шунингдек, ташриф буюрганларга кўп йиллик тажрибага эга устоз судьялар томонидан бугунги кундаги суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шундан сўнг йиғилганлар учун вилоят суди раиси Абдулло Аллаев бошчилигида очиқ мулоқот шаклида давра суҳбати ўтказилиб, судьялик касбининг ўзига хос жиҳатлари, судьяларга қўйилган талаблар, қолаверса бугунги кунда судьяларнинг мустақиллигига берилатган эътибор, уларнинг ижтимоий ҳимояси, судлар учун яратилган имкониятлар ҳақида гапириб ўтилди.
Бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда суд идорасини фақат жазоловчи орган эмас балки фуқаролар ва юридик шахсларни ҳуқуқлари ҳамда қанун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилувчи ишончли даргоҳ бўлиб хизмат қилаётганлигини кенг жамоатчиликка етказишдан иборатдиб.
Зуфар Нарзиев,
Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси.