НОЗИК ЕЛКАДАГИ ОҒИР МАСЪУЛИЯТ – 10 март – Халқаро аёл судьялар куни
Жамият тараққиётда аёлларнинг азалдан муносиб ўрни борлиги айни ҳақиқат. Бугун жамиятнинг бирор-бир жабҳасини хотин-қизларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Жумладан, одил судловни амалга оширишда ҳам аёл судьялар муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон судьяларининг 16 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Халқаро юристлар ассоциацияси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, суд органларида хотин-қизларнинг камлиги гендер стереотиплари билан боғлиқ. Ушбу тадқиқотларда иштирок этган аёл судьялар томонидан судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ошкораликни таъминлаш орқали ушбу масалани ҳал қилиш мумкинлиги юзасидан ўз таклифларини билдиришган.
Халқаро аёл судьялар бирлашиши эса бир-биридан ҳаётий тажрибани ўрганиш ва қўллаб-қувватлашда муҳим восита ҳисобланади. Бу жамиятда қонун устуворлиги ва ижтимоий адолатни таъминлашнинг муҳим омилидир.
Гулнафис Худайбердиева
Навоий вилоят суди судьяси