«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судьяси А.Сайдуллаев, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси С.Болтаев кун тартибидаги масала юзасидан куйидагиларни ўкиб эшиттирди.
Одам савдоси иллати жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий муаммолардан биридир. Меҳнат миграцияси ҳамда ахборот алмашинувининг кучайиши одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларга ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишга имкон яратиб бермоқда.
Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлар балки ҳалқаро ташкилотлар ҳам манзилли ишларни амалга оширмоқда.
Қонунга мувофиқ, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш-одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш ҳамда чек қўйиш, унинг оқибатларини миниммаллаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятингиз ичига олади.
Шунингдек, қонунга мувофиқ Республикамизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Идоралараро комиссиянинг вазифаларидан бири бу давлат органларини одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади.
А.Сайдуллаев
Жиноят ишлари бўйича
Кармана туман суди судьяси