Судья ва ёшлар учрашуви
Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.
Шу аснода жорий йилнинг 5 июнида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси бошчилигида, шаҳар суди судьялари томонида Навоий юридик техникуми ўқитувчи ва талабалари иштирокида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республикада ёшларга оид сиёсатнинг мазмун моҳияти, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тардбирда бугунги кунда ўқитувчи ва ўқувчилар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни таҳлилига ҳа тўхталиб, бу каби салбий оқибатлар келиб чиқишини олдини олиш учун келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, талабларга Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ҳақида маъруза қилиниб, уларни амалиётда қўллаш юзасидан фикр мулоҳазалар ҳам тингланди.
Хулоса қилиб айтганда, илгари сурилаётган ёшлар сиёсатига оид давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларни қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалирида бир қатор натижаларга эришиш имконини беради.
Баҳодир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси.
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси.