Суд раисларининг навбатдаги сайёр қабули
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда оилавий ажримлар ҳамда фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров иштирокида Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда айни вақтда оилавий ажримлар ва уй-жой билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётганлиги, бунинг ортидан кўплаб вояга етмаган ёшлар ота ёки она меҳридан бебаҳра қолаётганлиги ва мазкур ҳолат уларнинг тарбияси, дунёқараши ва хулқига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшларни оила қуришга тайёрлаб, шундан сўнггина никоҳ расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги, оилавий ажримларни олдини олиш борасида судлар ва маҳалла фуқаролар йиғини ўртасидаги ҳамкорлик янада кўчайтирилиши кераклиги билдирилди ҳамда коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.
Анвар Шукуров
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарафшон туманлараро суди раиси