Тергов судьяси лавозимининг жорий этилиши ислоҳотлар давоми
“2022 —2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 15-мақсадида «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнингқадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, «ЯнгиЎзбекистон —янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.
Суд ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида 10 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сонли Фармони яққол мисолдир.
Фармон билан 2025 йилнинг 1 январидан Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
Фармонга кўра тергов судьяси зиммасига Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўрсатилган ишни судга қадар юритиш жараёнида суднинг қарори (ажрими) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар бўйича суд ваколатларининг барчаси ўтказилиши, шунингдек тергов судьялари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиши белгиланмоқда.
Тергов судьяси институти тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Бу институт, айниқса, Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутади ҳамда ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси сифатида намоён бўлади.
Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда. Тергов судьяси институти ҳозирда бир қатор собиқ совет иттифоқи давлатларида ҳам, жумладан Литва, Молдавия, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғизистонда тергов судьяси институтини жорий этилган.
Дилобар Эргашева,
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси.