Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига мувофиқ, 2022 йил 08 октябрь куни Навоий вилоят судлари судья ва суд ходимлари ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича“РАИС КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.
Футбол мусобақасида вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судлари судьялари ва суд ходимларидан иборат жами 6 та жамоа баҳс олиб борди.
Мусобоқада жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати биринчи ўринни, жанубий ҳудуд жамоаси иккинчи ўринни ва фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.