“Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди
“Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди
Жорий йилнинг 7 сенябрь куни Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов ва Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамроевлар Ғазғон шаҳар“Мармаробод”, “Тумар” ва “Шайхон” МФЙларида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсасида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби, кредит олиш, уй-жой билан боғлиқ ҳамда моддий ёрдам олиш масалаларида шунингдек, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Сайёр қабулда маҳаллада яшовчи хотин-қизларнинг кредит олиш, уй-жой масаласида ҳамда моддий ёрдам олиш масаласидаги мавжуд муаммолари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар беришди.