Банкротлик тўғрисида
Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда,
агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар суммаси энг кам иш ҳақи
миқдорининг камида уч юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка
тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний
шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида йигирма каррасини ташкил
этадиган бўлса, суд томонидан қўзғатилиши мумкин;
тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошмаслиги лозим, алоҳида
ҳолларда ушбу муддат банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг
илтимосномасига асосан суд қарори билан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши
мумкин;
бенефициар ва аффилланган шахсларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари
оқибатида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб
келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми
мазкур шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка
тортиш учун асос ҳисобланади;
банкротлик таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулки суд
бошқарувчилари томонидан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида
электрон онлайн-аукцион орқали сотилиши белгиланган.
Шунингдек, Қарорда давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича
қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд
бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш
амалиёти бекор қилинганлиги, шу билан бирга давлат солиқ хизмати органларининг
аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини
ўтказишда тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси аъзолари ҳисобланган шахслар суд
бошқарувчиси этиб тайинланади;
қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг қарорига
асосан, ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг
йигирма баравари миқдорида ҳақ тўланади;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган
қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;
суд бошқарувчиларининг фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини
юритиш” ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси
аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;
суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши
ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд
Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари
фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилиш
тартиби жорий қилиниши белгиланганлигини айтиб ўтди.
Шухрат Қодиров,
Навоий вилоят судининг судьяси