БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ
Жорий йилнинг 25 октябрь куни Навоий шаҳрида Инсон ҳуқуқлари маданият маркази томонидан БМТТД қўшма танлови асосида “Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назорати ва унда матбуотни ўрни” грант лойиҳаси доирасида ўқув семинари ўзказилди.
Семинарда вилоятда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, бир қатор мутасадди корхона ва ташкилотлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг матбуот хизмати ходимлари иштирок этди.
Тадбирда коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини ўрни ва аҳамияти, журналистик суриштируви: ҳуқуқий асослари, асосий босқичлар ва маълумотларни шакллантириш тартиби, Оммавий ахборот воситалари ва Интирнет орқали коррупцияни олдини олиш ва ҳалолликни шакллантириш механизми мавзуларида, шунингдек Навоий вилоятида коррупцияга қарши курашиш натижалари ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида маърузалар тингланди.
Шу ўринда, тадбирда вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти А.Ботиров ҳам иштирок этиб, мавзуга доир ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди ва коррупцияга қарши курашиш борасида соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Ўқув семинари очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш билан бирга, бир-бирлари билан фикр-мулоҳазалар ҳам алмашишда.
Маълумот ўрнида: Коррупция сўзи (лот. corruption – айниш, порага сотилиш, бузилиш) – мансабдор шахснинг эгаллаб турган ловозими бўйича берилган мансаб ваколатларини шахсий бойиш мақсадида бевосита суиистеъмол қилишидир.
Коррупция бу жамият равнақига тўсиқ, давлатни танчлиги ва хавфсизлигига ички хавф ва инсонларни жамиятдаги ислоҳатларга ишончини йўқотадиган иллатдир.
Навоий вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлми бош консультанти Ботиров Азамат Мўминович