Биз оилавий ажримларга қаршимиз!
Оилавий ажримларни олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш куни муносабати билан Навоий шаҳардаги Чинор маҳалласида вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси вақиллари ҳамда вилоят суди судьялари Б.Шерматов ва И.Турдиевлар билан ҳамкорликда 6 нафар ажрим ёқасидаги оилалар муҳокамаси ўтказилди.
Ўтказилган муҳокамалар натижасида 2 нафар оила яраштирилиб, 4 нафарига ярашишлари учун муддат берилди.
Йиғилишга таклиф этилганларга судьялар ва мутасаддилар томонидан оила муқаддаслиги, оилада ота-онанинг мажбуриятлари ва ундан келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатилар, фарзандлар келажаги муҳимлиги ҳақида тегишли тушунчалар берилди.
Беҳзод Шерматов,
Навоий вилоят суди судьяси.