Ватан оиладан бошланади

Ҳафтанинг жума куни «Оилавий ажримларнинг олдини олиш ва низоли оилалар билан ишлаш куни» муносабати билан Кармана тумани “Хўжа Хисрава” маҳалласида ажрим ёкасида турган, низоли оилалар келишмовчиликларини олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Учрашувда Навоий вилоят судининг судьялари, туман ҳокимлиги мутахассиси, оқила аёллар, отинойи ва маҳалла ходимлари  ҳамкорлигида 5 нафар оила вакилларининг оилавий келишмовчилиги муҳокама қилниб,   оила муқаддас даргоҳ эканлигини, уни асраб авайлаш ўз қўлимизда эканлигини, оилада эркакнинг ва аёлнинг вазифалари тўғрисида фикр билдирилди.

Шундан сўнг 2 та оиланинг муаммолари бартараф этилиб, яраштирилди, 3 нафар оила вакилларига муддат берилди.

 

Азизжон Баҳронов,

Навоий вилоят суди судьяси.