Ер участкаларидан ижарага фойдаланиш ҳуқуқи тушунтирилди
Маълумки, 2021 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришда дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ ер майдолари электрон танлов асосида ғолиб бўлган фуқароларга топширилиши кўзда тутилган. Ушбу ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилмоқда. Бунда асосий мезон – ердан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари этиб белгиланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси Шереали Тогоев томонидан Кармана тумани “Дегарон” МФЙда яшовчи унумдор ерларни ижарага олган фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотларда ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари борасида тушунчалар берилди.
Суд раиси шартноманинг мазмуни, ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва мажбуриятлари ҳақида батафсил маълумотлар берар экан, ер эгаларини бу имкониятдан самарали фойдаланишга чақирди. Учрашув мобайнида ер эгаларига суд томонидан тайёрланган ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланма топширилди.
Шерали Тогаев
Фуқаролик ишлари бўйича
Кармана туманлараро суди раиси