Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Кармана туманидаги «Бешкент» маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят
ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири
ўтказилди.
Ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этган В.О га нисбатан бўлган жиноят иши
юзасидан йиғилганларнинг иштирокида суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф муомала қилишдан иборат
жиноятларни олдини олиш ҳамда жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир
этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу
орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига 2025 йил 24
декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026–2030-йилларга
мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш
стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар
бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида судьялар
томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига
жавоб берилди.
Бобир Имомов,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси






