Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси Наврўз маҳалласида ташкил этилди

Сайёр суд мажлисларида 21 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар кўриб чиқилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан бўлган жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66/1-моддасига асосан жавобгарликдан озод қилинди.

Кўп сонли фуқаролар иштирокида ўтган сайёр суд мажлиси якунида судьялар томонидан йиғилганларга коррупсия жиноят тўғрисида ҳамда бугунги кундаги суд ҳуқуқ соҳасида бўлаётган ислоҳотлар ҳақида маруза қилиниб, йиғилиш иштирокчиларининг ҳуқуқий соҳага доир саволларига тегишли жавоблар берилди.

Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Хусусан, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.

 

Ҳабибилло Тўхтаев,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси.


Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди судьяси.