Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Навоий вилоят ИИБ ЖХХ пробация органи биносида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, гендер тенглик, одам савдоси ҳамда ЎРҚ-1084-Қонун юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси