Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган семинар тафсилотлари

Жиноят ишлар бўйича Навоий шаҳар суди раиси, Навоий транспорт прокурори ҳамда Навоий вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда “Навоий халқаро аэропорти” МЧЖ раҳбар, ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги, содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасига асосан белгиланган йўналишларга амал қилган ҳолда ташкилотдада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳамда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланган “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижроси юзасидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси