Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг ташаббуси билан “Коррупция-миллат тараққиётининг кушандаси” мавзусида ўтказилган семинар тафсилотлари
Коррупцияга қарши курашиш давр талаби, бу иллат оғир
оқибатларга олиб келишини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида жиноят ишлари
бўйича Навоий шаҳар судининг ташаббуси билан Навоий вилоят қўриқлаш бошқармаси
биносида қўриқлаш бошқармасининг ишчи ходимлари ҳамда ИЖҚК Департаментининг
Навоий шаҳар бўлими ходимлари иштирокида Коррупцияни олдини олиш борасида ва маъмурий
ишларни юритиш тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.
Учрашувни ўтказишда мақсад ходимларнинг касбий маҳоратини
шакллантириш, тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлаш, коррупция ҳолатига қўл
қўймасликдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди.
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг
ривожланишига жиддий путур етказадиган, давлатнинг қонун устуворлигини
заифлаштирадиган, инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг оёқ ости бўлишига сабаб
бўладиган, бугунги кунда халқаро миқёсда энг кўп таъкидланаётган иллатдир. Ушбу
иллатга қарши кураш олиб бориш бугунда долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга
қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида ушбу йўналишда алоҳида қонунлар қабул
қилингани, шу асосда аниқ мақсадларга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига
олган давлат дастурлари амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди ва суд
ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан одам савдоси,
ЎРҚ-1047-сонли қонунлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Улуғбек Исмаилов,
Жиноят ишлари
бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси
Суннатжон Болтаев,
Жиноят ишлари
бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси