Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Ўзбекистон маҳаллалар уюушмаси Навоий вилоят бошқармаси биносида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди
томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси
ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида жиноят содир этган бир нечта шахсларга нисбатан
бўлган ишлар кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд
қарорлари эълон қилинди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад,
жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга
жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган
салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича
Навоий шаҳар суди раиси Б.Алиқулов маҳаллалар уюушмаси раҳбарияти,
прокуратура ходимлари, адвокатлар, маҳалла раислари ва фуқаролари
иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги
“Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил
судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник
таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида
сўз юритиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини
таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги
муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий
соҳага оид саволларига жавоб берилди.
Баходир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси