Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьялари томонидан
Навоий вилоят экология бошқармаси биносида экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири
ўтказилди.
Сайёр суд мажлиси давомида экология соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган
бир нечта маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб чиқилди.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, экология
соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект
технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда
суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармони ҳақида сўз юритиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг
чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик
жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган
ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.
Суннатжон Болтаев,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов
судьяси
Улуғбек Исмаилов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов
судьяси