Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг жойларда жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида навбатдаги сайёр суд мажлиси тумандаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида ташкил этилди
Сайёр суд мажлисида туман суди томонидан 7
нафар шахсга нисбатан 4 та жиноят иши ҳамда 67 нафар шахсга нисбатан 50 та
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материаллари кўриб чиқилиб, жиноят иши
ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича судланувчиларга нисбатан ва
ҳуқуқбузар деб топилган шахсларга нисбатан суднинг якуний қарорлари йиғилиш
иштирокчилари кўз ўнгида эълон қилиниб., суднинг якуний қарори мазмун-моҳиятини
йиғилиш иштирокчиларига тушунтириш билан бир қаторда ушбу кўриб чиқилган жиноят
ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлиги, ҳуқуқий оқибатлари
тўғрисида туман судининг судьялари томонидан батафсил тушунтиришлар бириб
ўтилди.
Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишлар юзасидан 12 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича
12 нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, маъмурий қамоқ
жазоси тайинланган шахслардан 8 нафари суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд
буйруғига биноан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини
моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун
ундирилиши лозим бўлган маблағни тўламасликда ифодаланган ҳуқуқбузарлиги учун,
1 нафари эса транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан маст ҳолда бошқаришда
ифодаланган ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Аҳамиятли
томони шундаки иш ҳужжатларига кўра, транспорт воситасини алкоголли ичимликдан
маст ҳолда бошқарган шахс аслида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига яъни,
транспорт воситаларини бошқариш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги қайд этилган.
Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан
кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга
мойиллиги бўлган шахсларга жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо
муқаррарлигини эслатиш ҳамда шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий
оқибатларни олдини олишдан иборатдир.
Шунингдек, туман судининг судьялари
томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган
ислоҳотлар, хусусан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий
интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини
ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил
26 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ1084-сонли Қонуни ҳақида сўз юритиб,
Фармонда келгусида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий
демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири
бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари туман судининг судьялари
томонидан йиғилиш иштирокчиларига хотин-кизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари
ҳамда қонуний манфаатлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Барча
ижтимоий-сиёсий муносабатлар сингари оилага, аёллар ва болалар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, олий бош
Қомусимиз – Конституциямизда ҳуқуқий асослари белгилаб берилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 76-моддасида, оила жамиятнинг асосий буғини
ҳамда у жамият ва давлат мухофазасида эканлиги, давлат оиланинг тўлақонли
ривожланиши учун ижтимоий, иктисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитларни
яратиши, 26-моддасида, инсоннинг шаъни ва кадр-киммати дахлсиз эканлиги, хеч
нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч ким қийнокка
солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини
камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2
сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-561-сонли “Хотин-қизларни тазйик ва зўравонликдан
ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни ҳам давлатимиз томонидан мазкур сохада амалга
оширилган мухим қадамлардан бири ҳисобланади.
Қонунга кўра тазйик ва зўравонликдан
жабрланувчилар ўзига нисбатан тазйик ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни
содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга
ёхуд судга мурожаат этиши, ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш
тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда
эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиши, содир этилган тазйиқ, ва зуравонлик
натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён
компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш ҳуқуқи
кафолатланиб, хотин-қизларни тазйик ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги
қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши
белгиланган.
Хусусан, Ўзбекистан Республикасининг 2023
йил 11 апрелда қабул қилинган ЎРК-829-сонли “Хотин-кизлар ва болалар ҳуқуқлари,
эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонуни билан оилавий
(маиший) зўравонлик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
1261-модда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 592-модда билан
тўлдирилганлигини маълум қилди.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси
қонунларига хотин-қизларни ижтимоий-иктисодий соҳада ўз ҳуқуқлари ва
манфаатларини амалга оширишида қуллаб-қувватлаш масалаларини тартибга солувчи
қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи,
шунингдек болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини
мустахкамлаб қуювчи ўзгартишлар киритилганлиги маълум қилинди.
Бироқ кўрилаётган тизимли чораларга
қарамасдан, мамлакатимизда оилавий (маиший) зўравонлик ҳолатлари юз бериши
ҳанузгача сақланиб қолаётганлиги, ушбу тоифадаги жиноят ҳамда маъмурий
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш лозимлиги тўғрисида таъкидлаб ўтилиб, ушбу
турдаги жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар учун жазо, унинг ҳуқуқий оқибаталари
тўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Аслиддин Норбеков,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов
судьяси