Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси ва ҳуқуқий тарғибот тадбири туманнинг “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси А.Норбеков томонидан жиноятчиликни содир этилиши бўйича қизил ҳудудга тушган тумандаги маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан профилактик тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида Хатирчи тумани “Дамариқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд ташкил этилди.

Сайёр судда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган 21 нафар шахсларга нисбатан 18 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиб, улардан 12 нафарига маъмурий жарима, 7 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазолари тайинланиб, 2 нафар шахсга оид маъмурий иш ҳужжатлари тугатилди.

Ўтказилган сайёр суд якунида судья А.Норбеков томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, қонун устиворлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар, шунингдек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳамда унинг оқибатлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

 

Аслиддин Норбеков,

                      Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов судьяси