Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий бўлинмасида ўтказилган семинар тафсилотлари
Навоий вилояти судининг судьяси Ж.Каримов ва жиноят
ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси У.Исмаиловлар томонидан
Ижтимоий ҳимоя миллий агенлигининг Навоий бўлинмаси ходимлари иштирокида, агентликнинг
судларда зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларига оид ва судда иштирок этиш
билан боғлиқ процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш борасида семинар йиғилиши
ўтказилди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2024 йил 10 майдаги “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий
хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-175-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш берилди.
Шунингдек, Агентликнинг жойлардаги “Инсон” марказлари
томонидан туман (шаҳар) судларида кўрилаётган оилавий (маиший) зўравонлик билан
маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларни кўришда марказ ходимларининг қатнашишлари
мумкинлиги ҳақидаги саволларга атрофлича жавоб берилди.
Каримов Жахонгир,
Навоий вилоят
судининг судьяси
Исмаилов Улуғбек,
Жиноят ишлари
бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси