“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталигида судья ва ёшлар учрашуви
“Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Навоий юридик техникуми ўқитувчилари ва талабалари ўрасида ўтказилган давра суҳбати Дастурнинг мазмун моҳиятини ёритиб беришга, унда белгиланган устувор йўналиш ва мақсадларни амалга оширишда биз ҳуқуқшунсоларга қўйилган вазифаларга қаратилди.
Инсон ҳуқуқи-бу фуқаролик жамиятида, ҳуқуқий давлатда энг олий қадрият ҳисобланади. Инсон туғилиши билан унда табий ҳуқуқ ҳисобланган яшаш ҳуқуқи билан биргаликда шу жамиятда ўрнатилган ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган ижтимоий- иқтисодий, сиёсий ва шахсий ҳуқуқларга эга бўлади. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 2-моддасида қайд этилишича, ҳар бир инсонни ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқишдан, мол-мулки, табақасидан қатий назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши зарурдир.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимили равишда имплементация қилинмоқда. Бугунда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги ҳалқаро ҳужжатлар миллий қонунчилигимизда ўз аксини топмоқда.
Бош қомусимиз ҳисобланган Конституциямизнинг ҳам 30 дан зиёд моддалари бевосита инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни кафолатлаш ва ҳимоя этилишига бағишланган.
Бу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат муносабати шаклланишига, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилишга қаратилган, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб берувчи Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси 2020 йил 22 июнь қабул қилинган эди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам «Инсон қадри учун» тамойили асосида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳар бир устувор йўналишнинг мазмун моҳиятини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунида қарорига асосан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини жорий этилиши ҳам бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларда яна бир муҳим қадам бўлди.
Навоий вилоят судининг судьяси
Турғун Қаҳҳоров