Интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги ислоҳотлар
Сир эмаски, бугунги кунда интеллектуал мулкка оид қонунчилик изчил ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилиш, интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш, интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, муаллиф ва ҳуқуқ эгаларининг қонуний манфаатларини етарли даражада ҳимоя қилишга катта эътибор берилмоқда.
Шунингдек, интеллектуал мулк соҳасидаги низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиблари кенг жорий қилинган бўлиб, қонуний ҳимояланган.
Интеллектуал мулк хуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ўзининг асосларига эга бўлиб, Конститутциянинг 42-моддасида ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланиши ҳамда давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши белгилаб берилган. Умуман олганда “интеллектуал мулк” хуқуқи – илмий-техник тараққиёт ютуқлари, инсон ижодий фаолияти ва унинг мақсадларидан фойдаланишни, мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ҳамда ғоят кенг қамровли ижтимоий муносабатларни тартибга солади. Гарчи улар мавжуд қонунларда назарда тутилмаган бўлса ҳам, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида белгиланган қоидалар мазмунидан келиб чиқиб, интеллектуал мулк ҳақидаги қоидалар қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг IV бўлими интеллектуал мулкка бағишланган.
Бундан ташқари интеллектуал мулкнинг алоҳида объектлари бўйича тегишли қонунлар ва қарорлар мавжуд.
Жумладан,Ўзбекистон Республикасида фан, адабиёт ва санъат асарларини (муаллифлик ҳуқуқи), ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришларини (турдош ҳуқуқлар) яратиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 21 июлда “Муаллифлик ҳуқуқи ватурдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Мазкур қонуннинг 65-моддасига мувофиқ муаллиф, турдош ҳуқуқлар эгаси ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли: ҳуқуқларни тан олишини, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклашини ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини юзага келтирадиган ҳаракатларни тўхтатишини, ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқи бузилмаган тақдирда, у фуқаролик муомаласининг одатдаги шароитларида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромади миқдоридаги зарарларнинг ўрнини қоплашини. Агар ҳуқуқбузар муаллифлик ҳуқуқи ёки турдош ҳуқуқларни бузиш оқибатида даромадлар олган бўлса, ҳуқуқ эгалари бошқа зарарлар билан бир қаторда бой берилган фойдани бундай даромадлардан кам бўлмаган миқдорда қоплашини, зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг айби даражасидан келиб чиқиб иш муомаласи одатларини ҳисобга олган ҳолда зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини, ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган, қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар кўришини. Муаллиф ва ижрочи ўз ҳуқуқлари бузилган тақдирда, ҳуқуқбузардан маънавий зиён қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.Мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот мулкий ҳуқуқларини бошқариш шундай ташкилот томонидан амалга оширилаётган шахсларнинг бузилган муаллифлик ҳуқуқлари ватурдош ҳуқуқларини ҳимоя қилиб қонунда белгиланган тартибда ўз номидан ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгилаб берилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, интеллектуал мулк соҳасини мазкур қонун ва қарорлар билан мустаҳкамланиши жамиятда интеллектуал мулкмуҳофазасини таъминлаш, унинг ҳуқуқий асосларини янада яхшилаш, ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Руслан Джўраев,
Учқудуқ туман иқтисод