Кармана туманида сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир ташкилотнинг ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади.
Навбатдаги ана шундай сайёр қабул ва ҳуқуқий тарғибот тадбири Жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг раиси Ж.Каримов раислигида, Кармана тумани прокуратураси ва Кармана тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ходимлари иштирокида Кармана туманининг “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган сайёр суд мажлисида туман Пробация назоратида турган 20 нафар маҳкумларнинг ўтаётган жазоларини муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш билан боғлиқ тақдимномалар кўриб чиқилди ва ушбу тақдимномалар мазмунан кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди.
Шунингдек, йиғилишда Кармана туманида судланганлар рўйхатида турган ёшларнинг суд-ҳуқуқий масалалар бўйича муаммолари жойида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Йиғилиш давомида, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти, Коррупция ва одам савдосига қарши курашиш, бундай жиноятлар учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Каримов Жаҳонгир,
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси