Кармана туманлараро иқтисодий суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлиси тафсилотлари
Кармана
туманлараро иқтисодий суди раиси А.Б.Хамидов томонидан “Кармана туман Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси биносида хизмат кўрсатувчи ташкилот вакиллари ҳамда
фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Суд
раиси сайёр суд мажлисини бошлашдан олдин, “Кармана
туман Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари, хизмат
кўрсатувчи ташкилот вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида
республикамизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳамда янги
қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти хусусида давра сўҳбати ўтказилди.
Тадбирда
суд раиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни
кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-968-сонли Қонуни юзасидан тегишли
тушунтиришлар берилиб, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
процессуал кодекси, Иқтисодий
процессуал кодекси ҳамда Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга судларда ишларни кўришда прокурорнинг
ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги,
хусусан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий
муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик
билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк
сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини
ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар
киритилганлигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда йиғилиш иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволлари ва муаммоли
ҳолатлари бўйича маърузачига мурожаат қилиб, берилган саволларига тегишлича
жавоблар қайтарилди ва муаммоларнинг ечимлари бўйича маърузачи томонидан
ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Акбар Хамидов,
Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси