Кармана туман судлари томонидан ўтказилган семинар тафсилотлари

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Кармана туман судлари томонидан Кармана туман ҳокимлиги биносида туман ҳудудида оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилавий маиший зўравонликка барҳам бериш, гендер тенглик ҳуқуқи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланган “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” Чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижроси юзасидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда  хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларни белгилаш масалалар юзасидан семинар машғулоти ташкил этилди.

Ўтказилган семинарда  фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Кармана туман судлари томонидан туман ҳудудида оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилавий маиший зўравонликка барҳам бериш, гендер тенглик ҳуқуқи ҳақида маълумотлар берилди. Таъкидландики, оилавий ажримлар бўйича  ишларни  кўриб чиқиш  жараёнида   судлар  оилани  сақлаб қолиш, фарзандларнинг манфаатларини инобатга олиш,  эр-хотин ўртасида  ўзаро   тушуниш ва кечиримлилик  муҳитини  шакллантиришга  алоҳида эътибор қаратади.

Тадбирда  Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланган “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижроси юзасидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда  хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

 

Умиджон Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси

 

Дилёра Аминова,

 

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси