Конституциявий ислоҳотлар ҳамда референдумнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов томонидан Учқудуқ туман “Ифтихор” маҳалласида ўтказилган ушбу давра суҳбатида мавзу юзасидан маъруза қилинди.
Янги таҳрирдаги Конституцияга судлар фаолияти мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, судьялар дахлсизлиги ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги киритилаётгани қайд этилди. Ҳақиқатдан ҳам бу, соҳанинг чинакам мустақиллигини таъминлашда жуда ҳам муҳим. Судьяларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим нормалар киритилаётганлиги одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш учун муҳим кафолат бўлади.
Фуқароларнинг суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқининг берилиши мутлақо янгича демократик тартиб. Бу фуқароларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституциясида ҳар ким уй жойли бўлиши ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг якуний қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши қайд этилган ва бу ҳаётий ҳақиқатга айланади.
Шунингдек, Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституцимизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради. Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, ўзгаришлар қаторидан президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш, сенаторлар сонини 100 нафардан 65 нафарга тушириш, Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб эълон қилиш, маҳаллий кенгашлар ва ҳокимларнинг ваколатларини бир-биридан ажратиш ва бошқалар ўрин олган. Лойиҳада давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.
Тадбир давомида маърузачи иштирокчиларининг мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар бериб маърузани якунлади.
Акмал Курбонов,
жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суд раиси