Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш – жамият тараққиётидаги ўта муҳим вазифа
Зарафшон
шаҳар судларининг ташаббуси билан Зарафшон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги
таълим муассасалари раҳбарлари ва устоз-мураббийлари ҳамда Зарафшон шаҳар
тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимлари иштирокида коррупцияни олдини олишга қаратилган давра
суҳбати ташкил этилди.
Дастлаб судьялар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга
қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш йиғилишида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган
муҳим вазифалар, корупсияга қарши курашиш, унга нисбатан муросасизлик ҳиссини
шакллантириш ва ушбу иллатга қарши курашиш борасида мамалакатимизда олиб
борилаётган чора-тадбирлар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида
тушунтиришлар берилди.
Барча
тизимда коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни
чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш
тизимини самарали йўлга қўйиш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш
талаб этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилиб, судлар томонидан коррупция
билан боғлиқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан ишлар кўрилиб, қонунга
асосан тегишли жазо чоралари қўлланаётган бўлсада, барча соҳаларда коррупция
билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши давом этаётганлиги, жумладан, таълим соҳасида
ҳам жамиятнинг ривожланишига асосий тўсиқлардан бўлган бу каби жиноятларни
содир этилаётганини кузатиш мумкинлигини таъкидланди.
Барча
соҳалар каби таълим тизимида ҳам ушбу иллатга қарши курашиш, уни олдини олиш
борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилиш
иштирокчиларига хизмат вазифасини амалга ошириш жараёнида қонун талабларига зид
бўлган ташқи таъсирларга берилмаслик, у ёки бу харакатни амалга ошириш ёки
харакатсизлиги учун пул-моддий қимматликлар, қимматбахо буюмлар ва хизматлар
кўринишида хақ олмаслик, ўз вазифаларини суиистеъмол қилмасликлари лозимлигини,
хизмат фаолияти давомида пора олиш ва беришда воситачилик қилмаслик, шу билан
бирга, ўзларига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришлари лозимлиги
тушунтирилди.
Исоков Анвар,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг раиси
Ғофуров Шерзод,
Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси
Очилов Шерали,
Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг
раиси
Эргашева Дилобар,
Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов
судьяси
Насриев Анвар,
Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг
судьяси