Маъмурий суд ишларини юритишда иш юритишни тўхтатиб туриш асослари
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 9-боби иш юритишни тўхтатиб туриш деб номланади. Мазкур боб 99-104-моддаларни ўз ичига олади ва иш юритишни тўхтатиб туриш асосларини тартибга солади. Унга кўра,
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
· мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
· ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
· ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.
Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:
· иш юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган ёхуд суд томонидан тайинланган муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади.
· иш юритиш тиклангунига қадар суд бирор-бир протсессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, бундан дастлабки ҳимоя чораларини кўришга ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 101-моддасига кўра, иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари кўрсатилган, яъни;
Иш юритиш:
1) ушбу Кодекс 99-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар;
2) ушбу Кодекс 99-моддасининг 2 ва 3-бандларида ва 100-моддасининг
2-бандида назарда тутилган ҳолларда — ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгунига қадар;
3) ушбу Кодекс 100-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд томонидан экспертиза хулосаси олингунига қадар;
4) ушбу Кодекс 100-моддасининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — иш юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳолат бартараф этилгунига қадар тўхтатиб турилади.
Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади. Иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида суд ажрим чиқаради. Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади. Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги, иш юритишни тиклашни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Нодир Зайниев,
Навоий вилоят маъмурий суди судья катта ёрдамчиси