Маъмурий суд судьялари сайёр қабулда

Пенсия тайинлаш – ижтимоий таъминот олишнинг муҳим кўринишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги  қонунининг 7-моддасида, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўлишлари белгиланган.

Пенсия тайинлашда фуқаро бюджетдан ташқари пенсия жамғарма(БТПЖ)лари билан ўзаро муносабатга киришади. Мазкур муносабатларда низолар юзага келиши мумкин. Ушбу низолар маъмурий низолар билан боғлиқ ҳисобланади.

Навоий туманлараро маъмурий суди раиси ва судьялари томонидан жорий йилнинг 13 март куни Навбаҳор туман адлия бўлимида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда Навбаҳор туман адлия бўлимининг шу ҳудудда яшовчи етти нафар фуқаронинг манфаатини кўзлаб, жавобгар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Навбаҳор туман бўлими мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва мажбурият юклаш ҳақидаги ариза талаблари қаноатлантирилди.

Эндиликда, аризачиларнинг ишлаган меҳнат фаолият даврлари уларнинг умумий иш стажига қўшиб ҳисобланадиган бўлди.

 

Ғалим Абдухолиқов Усанович

Навоий туманлараро маъмурий судининг раиси