Маҳалла фуқаролари билан давра суҳбати ўтказилди
Навоий вилоят суди томонидан ҳар ойда янги қабул қилинган қонунлар мазмун моҳияти ҳамда қонунчилик талаблари асосида фуқароларнинг ҳуқуқий муаммолари борасида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш режаси тасдиқланган.
Мажкур Режага мувофиқ Навоий вилоят суди судьялари томонидан жорий йилнинг 26 октябь куни Навоий шаҳридаги “Тинчлик” МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида фуқароларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий масалари кўриб чиқилиб, 5 нафар фуқароларга мавжуд муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлари берилди.
Бундан ташқари, давра суҳбати давомида фуқароларга судларга даъво аризалар билан мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб, бандлик, уй-жой таъминоти билан боғлиқ мунсабатлар, солиқ ва коммунал тўловларни тўлаш, иш стажини тиклаш ва имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш каби бир қатор масалаларда саволларга жавоб берилди.
Азиз Баҳронов
Навоий вилоят суди судьяси