Медиация тушунчаси ва унинг йўналишлари
Медиация
институтининг пайдо бўлиши ва тарихи қариндош уруғлар орасида вужудга келган
турли хил низоларни ва келишмовчиликларни тинч йўл билан, ўзаро ҳал этишга
қаратилган ижтимоий муносабатларга бориб тақалади.
Қонунни
ривожлантириш тарихида Вавилон, Қадимий Греция ва Қадимий Римда медиацияни
қўллаш қайд этилган. Рим ҳуқуқида Юстиниан кодексидан бошлаб ( VI аср)
баҳс-мунозараларни ҳал қилиш учун воситачилик тан олинган. Медиация
технологияси асосан савдода қўлланилган. Римликлар баҳс-мунозараларни ҳал қилувчи
мутахассисларни “medium” – “воситачи” сўзи билан ифодалашган. Воситачиларга
алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлишган. Ҳаттоки уларни доҳийлар ва
руҳонийлар билан бир қаторга қўйишган.
Замонавий тушунчаларда медиация XX асрнинг иккинчи
ярмида АҚШ, Австралия ва Буюк Британияда ривожлана бошлаган. Европада
медиаторлар оилавий мунозараларни ҳал қилишга жалб қилинган.
Кўп асрлар давомида медиация давлатлараро
алоқаларда, оилалар, қўшнилар, сиёсий партиялар, профессионал, диний ва бошқа
жамоатчилик гуруҳлари ўртасида ҳамда парламентда юзага келадиган низоларни
бартараф этишда муваффақиятли қўлланилган.
Айтиш керакки, «низоларни ҳал қилишнинг муқобил
усуллари» (Alternative dispute resolution, ADR) умумий тушунча бўлиб, у
анъанавий (суд) амалиётидан ташқари кўпгина формал ва ноформал усулларга
нисбатан ишлатилади. Замонавий жамиятларда ижтимоий, иқтисодий, шахслараро
муносабатларнинг ривожига хизмат қиладиган ва ижтимоий тизимнинг барча
шаклларида – оила, иқтисодиёт, меҳнат бозори, давлат маъмурий амалиётида кенг
қўлланиладиган, ҳаётдаги турли хил низоларни тинчлик, музокара ва муроса йўли
билан ҳал этишда қўлланлиб
келинган.
“Медиация” сўзининг лўғавий маъноси лотин тилидаги «mediare»
сўзидан олинган бўлиб, воситачилик қилиш, келиштириш мақсадида аралашиш деган
маъноларини билдиради. Ҳуқуқий адабиётларда олимлар медиацияни «юмшоқ ҳуқуқ»
элементи деб ҳам аташади.
БМТ уставининг 33-моддасида медиация (воситачилик)
низоларни ҳал этиш воситаси сифатида тан олинган. Шунингдек, Европа парламенти
ва кенгашининг 2008 йилги 52-директивасида фуқаролик ва тижорат низоларида
медиация тушунчасига қуйидагича таъриф берилади: «тарафлар бошлаб берган ѐки
суд томонидан тайинланган ѐхуд миллий қонунчилик билан белгиланганидан қатъи
назар, икки ѐки ундан ортиқ низолашувчи тарафларнинг низони ҳал этиш тўғрисида
келишувга эришиш мақсадида учинчи шахсга мурожаат этиш жараѐнидир».
Бу
борада ҳуқуқшунос олимларнинг медиацияга оид турлича илмий таърифлари мавжуд.
Чунончи,
Ш.М Масадиков медиацияни тарафлар учун ўзаро мақбул келишувга эришишга
кўмаклашувчи ва қарор чиқариш ҳуқуқига эга бўлмаган бетараф медиатор ёрдамида
улар ўртасидаги низони ҳал қилиш усули1 сифатида
таърифласа, ҳуқуқшунос
олим Ф. Отахонов медиация
– бу бир-бирини тушуниш ва низоли ҳолатни бартараф этувчи битим тузишга эришиш
мақсадида холис шахс – медиатор (воситачи) иштирокида тарафларнинг эркин
музокарага кириш йўли билан низони ҳал қилиш тамойилидир2 деб таърифлайди.
Яна
бир олим В. Лисицин фикрича,
медиация ҳуқуқий табиатига кўра, низони ҳал қилишга олиб келмайди, медиациянинг
мақсади бошқача, яъни низони тугатишдир, деган фикрни илгари суради.
Қаҳҳоров Турғунбой,
Навоий вилоят судининг судьяси