Навбатдаги очиқ мулоқот тафсилотлари

Кармана туманлараро иқтисодий суди ва Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судлари  томонидан Хатирчи тумани “Мустақиллик” ва “Парахун” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқаролар ва тадбиркорлар билан туманнинг 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида очиқ мулоқот тарзида учрашуви ўтказилди.

Дастлаб тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти ва суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган сунги ислоҳотлар билан таништирди.

Шунингдек, тадбир даъвомида иштирокчилардан тушган саволларга тегишли жавоблар берилди.  

 

Акбар Хамидов,

Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси.

 

Насиба Тўраева,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси.