Навбатдаги сайёр қабул ва тарғибот тадбири тафсилотлари
Навбаҳор тумани “Бурқут” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев, Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси А.Хамраев, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Саъдуллаевлар томонидан сайёр қабул ва очиқ мулоқот учрашуви ўтказилди.
Ушбу сайёр қабул ва очиқ мулоқот давомида суд раислари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига маърузалар қилинди.
Сайёр қабул давомида суд раислари янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳияти, суд–ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти, одам савдоси жинояти, болалаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши ҳуқуқбузарликлари, болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби тўғрисида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги оширилди.
Хусусан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Джумаев томонидан Оʻзбекистон Республикасининг 2024-йил 15-ноябрдаги ЎРҚ-997-сонли қонуни тўғрисида фикр юритар экан, ушбу қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик-процессуал, Иқтисодий-процессуал кодексларига ўзгартиришлар киритилганлигини, жумладан, Фуқаролик-процессуал кодекси 232-боб билан тўлдирилиб, бу бобда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишларни юритишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Ўз навбатида, сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023-йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, учрашув давомида судларга даъво аризаси киритиш тартиби, илова этиладиган ҳужжатлар ҳамда давлат божи миқдори, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби, қандай ҳолларда давлат божи тўламасдан судга даъво аризаси киритилиши бўйича ҳам ҳуқуқий ахборотлар берилди.
Джумаев Бекзод,
Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси
Хамраев Акрам,
Навбаҳор туманлараро фуқаролик суди раиси
Сайдуллаев Алишер,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси