Навбаҳор туман судлари томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирида иштирокчиларга Президент Фармонининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтириш берилди
Суд тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, судлар
фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай
шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг
моддий-техник таъминотини яхшилаш ҳамда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва
вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил 21 августда “Судлар
фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга
эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини
яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони қабул
қилинди.
Фармонда, суд ишларини юритишда қоғоз
шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини
босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик
субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб
бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга
тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд
харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган
манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш, судлар фаолиятига сунъий
интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш,
шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича
чоралар кўриш, Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви
модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, судлар фаолиятини рақамлаштириш
бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар
ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб
бориш, иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти
самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш, “Рақамли суд”
концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда
аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек,
судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш белгиланди.
Мазкур Фармонинг мазмун-моҳиятини,
аҳолига, корхона ва ташилотлар, ўқув муассасалари ходимлари эътиборига етказиш
мақсадида жорий йил 2 сентябрь куни Навбаҳор туманидаги 2-полтехникумда таълим
муассасаси ходимлари ва ўқувчилари билан жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман
суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор
туманлараро суди судьялари иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбирда йиғилганларга Фармоннинг мазмун-моҳияти,
шунингдек, коррупция, одам савдоси ва аёлларга нисбатан таъзйиқ каби
жиноятларга қарши курашиш ва жиноятларни олдини олиш чоралари юзасидан
тушунтириш берилди.
Алишер Сайдуллаев,
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси
Бекзод Джумаев,
Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси
Алишер Бахромов,
Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг
судьяси