Навбаҳор туман судлари томонидан ўтказилган семинар тафсилотлари

Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Навбаҳор туман бўлими биносида жиноят ишлар бўйича Навбаҳор туман суди, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди ҳамда Навбаҳор туманлараро иқтисодий судлари ташаббуси билан “Коррупцияга қарши курашиш”, “Оилавий маиший зўравонлик” ҳамда судларда хусусий ажримларнинг ижросини юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуннинг 5-моддасига асосан белгиланган йўналишларга амал қилган ҳолда ташкилотдада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, ушбу йўналишда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ҳамда коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан тасдиқланган “Жиноят ишлари бўйича республика судлари томонидан чиқарилган хусусий ажримларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан” чора-тадбирлар режасининг 4-банди ижроси юзасидан ҳудуддаги давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари билан суднинг хусусий ажрими ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда хусусий ажримининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

 

Акрам Хамраев,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси

 

Бекзод Джумаев,

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси